Ҳокимиятни суиистеъмол қилганликда айбланиб қамоқхонада ўтирган Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хе 31 декабрда афв этилади, деб маълум қилди мамлакат адлия вазирлиги.

"Ҳукуматнинг 24 декабрда берган баёнотига кўра, 31 декабрда, яъни 2022 йил остонасида 3 минг 94 киши, жумладан, собиқ президент ҳам  афв этилади. Фуқароларнинг бирлигини мустаҳкамлаш учун узоқ муддатли жазони ўтаётган собиқ президент Пак Кин Хе афв этилади ва ҳақ-ҳуқуқлари қайта тикланади", – дейилади вазирлик тарқатган хабарда.

Жума куни Янги йил арафасида қатор шахсларни афв этиш, жазосини енгиллатиш  ва ваколотини қайта тиклаш масалалари бўйича Жанубий Корея ҳукуматининг махсус мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда собиқ президент Пак Кин Хе ни афв этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Рёнхап агентлигининг ёзишича, жорий йилнинг ўзида Пак Кин Хе елкаси ва белидаги сурункали оғриқ туфайли уч марта касалхонага тушган. Хабарда айтилишича, унинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат афв этилишига сабаб бўлган.

Пак Кин Хе 2017 йил март ойида ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва порахўрликда айбланиб президентлик лавозимидан четлаштирилган эди.  У дугонаси Чхве Сун Силь билан биргаликда Samsung ва Lotte компанияларини ўзлари ташкил этган фондга  77,4 миллиард вон хайрия қилишга мажбур қилганликда айбланганди. Шунингдек, собиқ президенти  ва унинг ёрдамчиси мамлакат разведка хизматининг учта собиқ раҳбаридан 3,5 миллиард вон олганликда ҳам айбланган.

2018 йилда Пак Кин Хе 30 йилга қамоқ жазосига ҳамда 17 миллион доллар миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди. 2019 йилда Олий суд ишни қайта кўриб чиқиш ҳақида қарор чиқарди, шундан кейин 2020 йил июль ойида Сеул Олий суди қамоқ жазосини  20 йилга камайтирди. 2021 йил январда эса Жанубий Корея Олий суди собиқ президент учун 20 йиллик қамоқ жазосини тасдиқлади. Бундан ташқари, Пак Кин Хе 180 миллиард вон миқдорида жарима ҳамда 35 миллиард вон миқдорида товон  тўлаши керак бўлади.

Хабарда айтилишича, собиқ президент бошқа жиноятлари билан қўшиб ҳисоблаганда умрининг жами 22 йилини қамоқда ўтказиши керак эди. У ҳозиргача тўрт йилу тўққиз ой қамоқда ўтирди.

Мазкур афв этиш фармони доирасида собиқ бош вазир, Жанубий Кореянинг биринчи аёл бош вазири ҳисобланган Хан Мён Сукнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари тикланадиган бўлди. У 2015 йилда хайрия маблағларини ўзлаштиришда айбланиб икки йилга қамалган эди. У шунингдек, Жанубий Корея тарихидаги қамоқ жазосига ҳукм қилинган  биринчи бош вазир ҳисобланади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Кореянинг 22 йилга қамалган собиқ президенти афв этилмоқда