Жанубий Корея собиқ бош вазирига қўлланилган қамоқ жазоси қисқартирилди
Сеул апелляция суди Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири Хан Док Сунинг қамоқ жазосини 23 йилдан 15 йилга қисқартирди.
У 2024 йил декабрь ойида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилишига алоқадорликда айбланган эди. Суд қарорига кўра, жазо собиқ амалдорнинг давлат хизматида 50 йилдан ортиқ фаолият юритгани инобатга олинган ҳолда енгиллаштирилган.
76 ёшли Хан Док Су жорий йил январь ойида чиқарилган дастлабки ҳукмдан буён қамоқда сақланмоқда.
Апелляция суди қуйи инстанция хулосасини ўз кучида қолдирган. Бироқ суд ҳайъати иш материалида айбланувчининг “исённи ташкил этиш ёки операцияни тизимли бошқариш бўйича фаол иштироки”ни тасдиқловчи етарли далиллар мавжуд эмаслигини қайд этган.
Д.Ҳакимов, ЎзА