Жанубий Африкада 72 киши тартибсизликлар туфайли ҳалок бўлди
Жанубий Aфрика Республикасининг айрим шаҳарларида тартибсизликлар юзага келмоқда. Собиқ президент Якоб Зума коррупцияда айбланиб қамалган эди, фуқаролар унга қарши намойишларга чиққан. Натижада 72 киши тартибсизлик қурбонига айлангани айтилмоқда.
The National News хабар беришича, мамлакат собиқ президенти ўтган ой ҳокимиятдаги тўққиз йиллик фаолияти давомида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш айблови билан, шунингдек, суд мажлисида иштирок эта олмагани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Собиқ президент Якоб Зумага нисбатан 1990 йилларда 5 миллиард долларлик қурол-яроғ шартномаси билан боғлиқ айблов ҳам қўйилган.
Маълум бўлишича, норозиликлар мамлакат бўйлаб кенг тарқалмоқда.
Намойишлар дастлаб Зуманинг уйи олдида бошланган, у тезда Йоҳаннесбург ва Дурбан шаҳарларига тарқалган.