Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда инвестиция ва экспорт масалалари ҳам муҳокама қилинди.
–Ҳозир жаҳондаги мураккаб шароитда ким инновация ва инвестиция жалб қилса, ўша ғолиб бўлаяпти, – деди Президент.
Жорий йилда Хоразмда: - 900 миллион долларлик 12 та йирик, 480 та ҳудудий лойиҳани ишга тушириш; - 65 турдаги маҳсулот, 5 турдаги ускуна ишлаб чиқаришни бошлаб, маҳаллийлаштириш ҳажмини 1,7 триллион сўмга олиб чиқиш; - 510 миллион долларлик экспортни таъминлаш; - хорижий инвестицияни 1,5 миллиард долларга етказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
ЎзА