Глобал вазият ўзгариб бораётган ҳозирги шароитда ҳар бир раҳбар қўшимча сценарийлар билан ишлаши шарт
Президентимиз раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари сўзга чиқадиган раҳбарлар фақат ҳисобот билан чекланмасдан, қандай янги захиралар топгани, уларни ишга солиш бўйича қандай тизим ташкил этаётгани ва йил якунигача қандай натижага эришишини аниқ тушунтириши зарурлигини қайд этди. Шунингдек, глобал вазият ўзгариб бораётган ҳозирги шароитда ҳар бир раҳбар қўшимча сценарийлар билан ишлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Йил бошидан мамлакатимиз иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди. Саноатда 8 фоиз, хизматларда 16,9 фоиз, қурилишда 13,8 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,7 фоиз ўсиш таъминланди.
Инвестициялар ҳажми 28 миллиард долларга, экспорт 14,4 миллиард долларга етди. Нуфузли “Фитч” ва “Моодйъс” халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимиз суверен кредит рейтингини бир поғона яхшилади.
Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари 40 миллионли аҳоли ҳаётини яхшилаш учун 9-10 фоизли иқтисодий ўсиш зарурлигини таъкидлади.
ЎзА