Жаҳон шахмат тожи учун баҳс Женевада ўтказилади
Шахмат ишқибозлари орзиқиб кутган тарихий мусобақа – 2026 йилги Жаҳон шахмат тожи учун ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу ва ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров ўртасидаги баҳс қайси мамлакатда ўтказилиши расман тасдиқланди.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) хабарига кўра, мазкур ўзига хос баҳс Швейцариянинг Женева шаҳрида ташкил этилади.
Амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу ҳамда 2025 йилги Жаҳон кубоги соҳиби, даъвогарлар турнири ғолиби, ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров ўртасидаги ўйин жорий йилнинг 25 ноябрь-15 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон шахмат тожи учун ўтказиладиган мусобақани қабул қилишга АҚШ, Кипр, Швейцария ва Ҳиндистон мамлакатлари даъвогарлик қилди.
Т. Рўзиев, ЎзА