Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида (+видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хорижий ҳамкорлари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро ҳамкорлик ва маданий алоқаларга оид янгиликларни ўз нашрларида кенг ёритмоқда.
“Anadolu” ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг Марказий Осиё иқлим интеграцияси модели ташаббуси ҳамда “Келажак металлари технопарклари” лойиҳаси ҳақида, Қирғизистоннинг “Kabar” агентлиги икки давлат ўртасидаги аграр ҳамкорлик, қўшма агро корхона ташкил этиш ва “яшил йўлак” ташаббуслари тўғрисида мақолалар эълон қилган.
Шунингдек, Қозоғистоннинг “Kazinform” агентлиги тўқимачилик маҳсулотлари экспортини ошириш режаси ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган чоралар, Озарбайжоннинг “АзерТАЖ” ва “Trend” агентликлари эса “яшил энергия” йўлаги, минтақавий транспорт ҳамкорлиги ҳамда Жаҳон банки билан қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалаларини ёритди. Мазкур нашрларда чоп этилган материаллар Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари, иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ва минтақавий жараёнлар хорижий оммавий ахборот воситалари эътиборида эканини кўрсатади.
Видеонинг тўлиқ шакли билан “YouTube” саҳифамизда танишинг!
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА