Жаҳон кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Италияда бўлиб ўтган «XXXXXIII-INTERAMNIA WORLD CUP – 2026» халқаро мусобақасида чемпионликни қўлга киритган «RKOR Tashkent» жамоаси Ватанимизга қайтиб келди.
Бугун эрта тонгда Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида жаҳон кубоги соҳибларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ғолиб жамоани Ўзбекистон гандбол федерацияси, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази раҳбарияти, мураббийлар, спортчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда кенг спорт жамоатчилиги вакиллари самимий қаршилади.
Тантанали тадбирда жамоа аъзоларининг халқаро майдонда эришган юксак натижаси мамлакатимизда гандбол спорт турини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий спорт мактабининг салоҳиятини янада юксалтириш йўлидаги муҳим ютуқ сифатида эътироф этилди.
[gallery-30478]
«RKOR Tashkent» жамоасининг мазкур муваффақияти ўзбек гандболи халқаро майдонда тобора юксалиб бораётганининг яна бир ёрқин тасдиғи бўлиб, мамлакатимиз спортчилари нуфузли мусобақаларда муносиб иштирок этиш ва юқори натижаларга эришиш салоҳиятига эга эканини яна бир бор намоён этди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА