Жаҳон банки матбуот хизматининг хабар беришича, Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади.

Ушбу турдаги операция Жаҳон банкининг дунёнинг турли мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган махсус молиявий воситаси ҳисобланади. 

Операция доирасида мамлакат ҳукуматига ижтимоий, иқтисодий ва иқлим ўзгариши соҳаларидаги ислоҳотларнинг янги босқичини амалга ошириш учун молиявий ёрдам кўрсатилади. 

Жаҳон банкининг янги операцияси ҳукумат кун тартибидаги асосий устувор вазифалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, темир йўл, кимё саноати ва энергетика каби муҳим тармоқларда давлат назоратини камайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Кўриладиган чора-тадбирлар хусусий секторнинг ушбу тармоқларни ривожлантиришда янада фаол иштирок этиши учун имконият яратади. 

Шунингдек, ушбу операция аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга ҳамда иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларга ечим топишга ёрдам беради. 

Операция доирасида Жаҳон банки ҳукуматга махсус имтиёзли шартлар асосида 800 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради. Ушбу маблағлар ҳукуматга халқаро молия бозорларида ҳозирги кунда мавжуд бўлган қарз олиш имкониятларига нисбатан пастроқ фоиз ставкасида ва узоқроқ муддатга тақдим этилади. Натижада Ўзбекистон учун кредит маблағларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар сезиларли даражада камаяди. 

Хусусан, Жаҳон банки томонидан тақдим этилаётган молиявий ресурслар иқтисодиётнинг бир қатор муҳим тармоқларида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва зарур чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган. 

Жумладан: 

Энергетика. Энергетика бозорининг мустақил регуляторини яратиш ва энергия тарифларини ислоҳ қилиш. Мазкур чора-тадбирлардан мақсад тармоқ фаолиятини яхшилаш, энергия самарадорлигини ошириш, энергетика инфратузилмасини модернизация қилишга хусусий инвестицияларни жалб қилиш, рақобатни рағбатлантириш ва хусусий секторнинг соҳада кенг иштирокини таъминлашдан иборат. 

Темир йўл соҳаси. Йўловчи ва юк ташиш нархларини шакллантириш тизимини модернизация қилиш, шунингдек, рақобатни рағбатлантириш ва соҳанинг институционал механизмларини такомиллаштириш мақсадида темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш. 

Кимё саноати. Кимё саноатида институционал ислоҳотларни амалга ошириш учун замин яратиш ва йирик давлат кимё корхонаси — «Фарғонаазот» АЖни хусусийлаштириш. Ушбу чора-тадбирлардан мақсад саноатни либераллаштириш, уни модернизация қилишга хусусий инвестицияларни жалб этиш, кимё саноатида самарадорлик ва рақобатни оширишдан иборат. 

Қишлоқ хўжалиги. Ҳосилдорликни ошириш ва экинларни диверсификация қилиш учун уларни экиш тартибини либераллаштириш ҳамда фермерларга иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишда ёрдам бериш. 

Давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларидан келиб чиқадиган фискал мажбуриятларни бошқариш ва тартибга солиш соҳасидаги салоҳиятини ривожлантириш. 

Ижтимоий ҳимоя. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш, шунингдек, уларнинг сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш. 

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш. Оиладаги (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш ва аёлларни жисмоний, жинсий, иқтисодий ва руҳий зўравонликдан ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш. 

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул юридик ёрдам кўрсатиш. Адлия тизимидан тенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида маъмурий, фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича кам таъминланган шахсларга давлат томонидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш. 

Иқлим ўзгаришига мослашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш. Кенг кўламли иқлим ва экологик давлат дастурларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг салоҳияти ва ваколатларини кучайтириш, шунингдек, ҳаво сифатини назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш. 

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш. Миллий «яшил» таксономияни — «яшил» (экологик тоза) фаолият ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантиришга инвестицияларни таснифлаш тизимларини ишлаб чиқиш. Ушбу ташаббусдан мақсад иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг иқтисодиёт учун оқибатларини юмшатиш мақсадида зарур чораларни кўриш, атмосферага чиқиндиларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш ва «яшил» лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилишдир. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион доллар кредит ажратади