Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова  иштирокида ижодкор аёллар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда оилаларни мустаҳкамлашда, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтиришда ижодкор аёлларнинг иштирокини янада кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама этилди. 

Учрашувда халқимизга маърифат улашиш, оилалар мустаҳкамлигини  таъминлашда, айниқса, қизлар тарбиясини тўғри ташкил этишда оналар, мунис опа-сингилларимизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс экани алоҳида таъкидланди.  Бу борадаги вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида 2023 йил 22 декабрда бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ҳам алоҳида таъкидланган, ҳар бир соҳа ва йўналиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. 

Бугунги кунда глобаллашув даврининг турли таҳдид ва хатарлари ёшлар онгига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказаётгани таассуфли ҳолатдир. Ёшлар тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, миллий анъана ва қадриятларимизнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз, айниқса, хотин-қизларга тўғри етказиш, оиланинг миллатимиз учун муқаддас тушунча эканини ёшлар онгига сингдиришда  ижодкор зиёли аёлларимиз олдинги сафларда бўлмоғи кераклигини даврнинг ўзи кўрсатмоқда. 

–   Тарихдан маълумки, миллий адабиётимиз дарғалари сафида аёл ижодкорлар ҳам ўзига хос ўрин эгаллайди, - деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова. – Уларнинг ижоди, фаолияти, ибратли ҳаётини тарғиб ва ташвиқ  этиш, миллий адабиётимизга улкан ҳисса қўшган устоз  ижодкор  аёллар билан бирга бугунги кун шоиралари ва адибалари, адабиёт аҳлининг фидойи  аёлларини эзгу масқад йўлида бирлаштириш долзарб аҳамият касб этади. Шу маънода ижодкор аёлларнинг таклиф ва тавсияларини тинглаш, ўрганиш, таҳлил этиш, умумлаштириш муҳимдир. 

–  Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда мисли кўрилмаган янгиланиш жараёнлари кечмоқда, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид. – Янгиланаётган Ўзбекистонимизда юз бераётган ижобий ўзгаришларни жаҳон тан олмоқда, эътироф этмоқда. Дунёнинг турли давлатларида буюк аждодларимизнинг муҳташам ҳайкаллари қад ростламоқда. Ижодкорлар ўртасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Айни дамда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда ижодкорлар, айниқса, қаламкаш аёлларнинг ўзига хос ўрни бор, албатта.  

Дарҳақиқат, ҳозирги глобаллашув даврида миллатимизга, халқимиз табиатига, менталитетимизга  бегона бўлган ғояларнинг кириб келаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Бундай ғояларга қарши курашда эса ҳар бир ижодкор зиёли ўзининг қатъий ва муайян ҳаётий позициясига эга бўлмоғи зарурлиги ва шу орқали ёш авлод тарбиясига доир эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшмоғи кераклиги  замоннинг қатъий талабига айланди. 

Йиғилиш давомида миллий қаҳрамонларимиз, дунё тарихида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган момоларимиз, замон қаҳрамонларини тарғиб этишда аёл ижодкорлар ҳам муносиб ҳисса қўшиши зарурлиги алоҳида таъкидланди. 

Бу борадаги ишларда  ижодкор аёллар, олималар, санъат, таълим, спорт  соҳасидаги илғор аёллар ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий, ҳужжатли фильмлар яратиш, китоблар чоп этиш, оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини кучайтириш кераклигига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга мактаблар, касб-ҳунар ўқув даргоҳлари, олий ўқув юртлари, меҳнат жамоалари, маҳаллаларда ижодкор аёлларнинг халқимиз, айниқса, хотин-қизлар билан учрашувлари, жонли мулоқотлари, самимий давра суҳбатларини мунтазам тарзда ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги эътироф этилди. Қўшиқлар, хусусий телеканаллар орқали намойиш этилаётган кўрсатув ва сериаллар савиясини яхшилаш мақсадида тегишли ташкилотлар, Маданият вазирлиги, масс-медиа тузилмалари  билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлилигига эътибор қаратилди.

–   Ижодкор ҳам, китобхон ҳам оилада вояга етади, – деди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Шарифа Салимова.  – Миллий қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром туйғусини кучайтириш учун дарсликлар яратишда адабиёт аҳлининг иштирокини ҳам таъминлаш давр талабига айланди. Баъзан хусусий теканаллар орқали инсон қалбини чил-парчин қилиб юборадиган кўрсатув, фильмлар намойиш этилаётгани афсусланарли ҳолатдир. Мактабда тарбиявий ишларни кучайтириш, “устоз-шогирд” анъаналарининг бардавомлигини таъминлаш зарурлигини замоннинг ўзи кўрсатмоқда.  

Йиғилишда улғайиб келаётган  авлодда бугунги ҳур ва озод даврнинг, мустақиллигимиз, тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етишдек туйғуларни қарор топтириш, оила муқаддаслигини ёшлар онгига сингдиришга доир тарғибот ишлари бўйича “Йўл харитаси”, фаолият режасини ишлаб чиқишга, ёшлар тарбиясидек мураккаб ва масъулиятли жараёнга адабиётимизнинг заҳматкаш аёлларини тобора кенгроқ жалб этиш борасида таклиф ва тавсиялар атрофлича муҳокама этилди.   

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда ижодкор аёллар олдинги сафда бўлмоғи керак