Мутахассислар ижтимоийлашувнинг аҳамиятини кузатиш мақсадида қушлар орқали кичик бир амалиётни ўтказишди. Улар қаноти синган қушни соғлом қушлар орасига қўйиб юборишади ва бир неча кун кузатади. Учишга имконсиз қуш хона бўйлаб бемалол парвоз этаётган қушларнинг орасига тўсатдан тушиб қолгани ва учишга имконсизлиги боис ўзини бир бурчакка олади, на овқат ейди, на сув ичади, кундан кунга аҳволи оғирлашиб боради.

Шунда мутахассислар қушни олиб, аввал қанотини даволашади. Уни ўзи сингари қаноти ёки оёғи синиб учолмай қолган қушлар орасига қўйиб юборишади. Қуш аста-секин тузала бошлайди, энди аввалгидек ўзини бир бурчакка олиб ўтирмайди. Кейинчалик бу қушларни уча оладиган қушлар орасига қўшиб қўйишади. Гарчи учолмаса-да, бу қушлар энди аввалгидек ўзини ожиз ҳис этмайди.  

Дарҳақиқат, ҳар бир тирик жонзот борки, унинг ўз жамоаси бор ва бу жамоа унинг яшаб кетиши учун катта аҳамият касб этади. Бугун “Инсон қадри” тамойили асосида ногиронлиги бўлган, имконияти чекланган инсонларнинг муносиб ҳаёт кечириши ва жамиятдаги ўрнини топиши учун мамлакатимизда мутлақо янгича ёндашув асосида олиб борилаётган ишлар, албатта, эътирофга лойиқ.  

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги олдига қўйилган муҳим вазифалар, аввало, жамиятда комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиш, ушбу тизим самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш билан аҳолининг кўмакка муҳтож қатламининг ижтимоийлашувини таъминлашдир. Қолаверса, ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиб, ҳаёти оғир аҳволга тушган кишиларга алоҳида ёндашув асосида ёрдам бериш, аҳолининг ижтимоий суғурта хизмати билан қамраб олинишини кенгайтириш белгиланган. Шу билан бирга хавф гуруҳларига тушиб қолган оилаларни аниқлаш ва комплекс ижтимоий хизмат кўрсатиш билан уларни оғир ижтимоий аҳволдан ҳимоялаш, ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт кечириши учун қулай муҳит ва шароит яратиш ҳам мазкур агентлик зиммасида.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WWZvVx3Arw8" title="Ijtimoiy koʻmakka muhtoj aholi davlat himoyasida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Навоий шаҳрида бугунги кунда 22 нафар ижтимоий ходим ишлаяпти. Дилноза Рустамова ижтимоий ходим сифатида 2023 йилнинг октябрь ойидан буён  Ватан ҳамда Чинор маҳаллаларида ўз хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Бу ҳудудда 3 минг нафардан зиёд оилада 8 минг 155 нафар киши истиқомат қилади. Уларнинг 195 нафари ногиронлиги бўлган шахс, 137 нафари кам таъминланган оила ва 4 нафари ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ҳамда ёлғиз яшовчи фуқародир.  

Қуйидаги видеода Дилноза Рустамованинг бир кунлик фаолиятини томоша қилинг.    

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат,видео),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли давлат ҳимоясида (+видео)