Пойтахтимизда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига кириш имтиҳонларининг учинчи босқичи бўлиб ўтди.

Айтиш керакки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ижод мактаблари миллий адабиётимизга қизиқиши баланд бўлган ўқувчиларга мукаммал билим бериш, уларнинг истеъдодини янада ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.  

Агентлик маълумотларига кўра, ижод мактабларига бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятидаги Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига 35 та, Фарғона вилоятидаги Эркин Воҳидов ҳамда Жиззах вилоятидаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабларига 16 тадан, энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳридаги Aбдулла Қодирий номидаги ижод мактабига 5 та ҳужжат тўғри келди.

9 та ижод мактабининг 7-синфига 400 нафар (ҳар бир мактабга 40-60 нафардан) ўқувчи қабул қилинади.  

Ижод мактабларига (Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби бундан мустасно) кириш имтиҳонларининг 3-босқичида она-тили ва адабиёти фанларидан 20 та топшириқ, инглиз тилидан 15 та топшириқ ҳамда интеллектуал қобилият даражаси бўйича 15 та топшириқ, жами 50 та топшириқдан иборат тест синовлари шаклида ўтказилди.

Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига кириш имтиҳонларининг 3-босқичида инглиз тилидан 20 та топшириқ, она тили ва адабиёти фанларидан 15 та топшириқ ҳамда интеллектуал қобилият даражаси бўйича 15 та топшириқ, жами 50 та топшириқдан иборат тест синовлари шаклида ўтказилди. Ижод мактабларига кириш имтиҳонларининг 3-босқичида талабгорларга топшириқларни бажариш учун 85 дақиқа вақт ажратилди.  

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижод мактабларига кириш имтиҳонларининг учинчи босқичи ўтказилди