Жорий йилнинг 2 июль куни Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига 3-босқич имтиҳонлар бўлиб ўтди. Унда талабгорлар чет тили, она тили ва адабиёт, ижодий қобилиятни аниқлаш бўйича тест топширдилар.

Маълумот учун айтиш керакки, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида 9 та ижод мактаби фаолият юритмоқда. Мазкур мактабларга 2022-2023 ўқув йили учун қабул жорий йилнинг 1 июнидан 20 июнига қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали бўлиб ўтди. Жами тасдиқланган аризалар сони 4 минг 572 тани ташкил этди. 

Ижод мактабларига саралаш имтиҳонлари уч босқичда ўтказилади. Йўналишлар бўйича саралаш имтиҳонлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:  

Она тили йўналиши бўйича: 
1-босқич: ижодий имтиҳон (ёзма иш) 
2-босқич: ижодий имтиҳон (суҳбат)  
3-босқич: тест синови - (она тили ва адабиёт, чет тили ҳамда интеллектуал қобилият даражаси (интеллектуал қобилият)ни аниқлаш бўйича тест). 

Хорижий тил йўналиши бўйича: 
1-босқич: ижодий имтиҳон (ёзма иш) 
2-босқич: ижодий имтиҳон (суҳбат)  
3-босқич: тест синов (чет тили, она тили ва адабиёт, интеллектуал қобилиятни аниқлаш бўйича тест). 

[gallery-7825]

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижод мактабларига имтиҳонларнинг 3-босқичи бўлиб ўтди