Ўқувчилар Президент мактаби ҳамда ихтисослаштирилган мактабларига ҳужжат топшириш жараёнида уларга ихтиёрий равишда ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактаблардан бирини қўшимча танлаш имконияти берилади.

Хўш, ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчи табелида аъло баҳоларнинг бўлиши талаб этиладими?  

Мазкур савол юзасидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров қуйидагиларни маълум қилди:  

– Президент мактабларига умумий ўрта таълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли, баҳолар табели асосида математика ва табиатшунослик фанларидан ўқув йилини аъло баҳога тамомлаган ўқувчиларнинг ҳужжати қабул қилинади. Бу каби мактабларга ҳужжат топшириш жараёнида табелда барча фандан аъло баҳо бўлиши талаб этилмайди.  

Агентлик томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичи ёки унга тенглаштирилган босқичида математика, информатика, физика, кимё, биология фанларидан ғолиб ва совриндор бўлиб, 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўзи таълим оладиган ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул квотаси доирасида кириш имтиҳонисиз қабул қилинади.  

Бундан ташқари, ўқувчилар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 5-синфига ҳамда Абу Али Ибн Сино ва Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг 7-синфига ҳам алоҳида ҳужжат топшириши мумкин.  

Жорий ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон ва Самарқанд вилоятларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилди. Ушбу мактабларга 2024-2025-ўқув йили учун фақат шу ҳудуднинг ўқувчилари ҳужжат топширади. Бу каби мактаблар келгуси йилларда босқичма-босқич қолган барча ҳудудларда ташкил этилиши режалаштирилган.  

Ўқувчилар фақат таълим олаётган мактабининг ҳудудидаги, яъни вилоятидаги Президент мактаби ҳамда ихтисослаштирилган мактабларига ҳужжат топшириши мумкин.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчи табелида аъло баҳоларнинг бўлиши талаб этиладими?