ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Жумладан, Чортоқ туманидаги Арбағиш маҳалласида 52 километр масофада ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бажарилмоқда.  

Ушбу йирик лойиҳага хорижлик мутахассислар жалб этилган бўлиб, унинг якунига кўра туманда аҳоли 24 соат узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминланади.  

Вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Чортоқ туманидаги ўрганишлари доирасида мазкур объектда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Хитойлик мутахассислар билан суҳбат чоғида лойиҳа белгиланган муддат ва сифат талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозимлигини таъкидлади.

[gallery-24494]

Дўстлик маҳалласи ҳудудида эса 3 километр сув тортиш ва йўлни асфальтлаш лойиҳасига қизғин киришилган.  

Чортоқ сойи қирғоқларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари яна бир эътиборли лойиҳалардан. Унинг доирасида сой қирғоқларини қисқартириш ва атрофдаги бўш майдонларни қайта ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратиш кўзда тутилган. Жараёнда савдо дўконлари, турли хизмат кўрсатиш нуқталари ҳамда аҳоли дам олиши ва оммавий тадбирлар ўтказилиши учун мўлжалланган замонавий иншоотлар барпо этилади.

Шунингдек, туманнинг Алишер Навоий номли маҳалласида жойлашган, фойдаланиш муддати ўтган ва техник жиҳатдан эскирган кўп қаватли уйлар ўрнида қайта қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ерда 8 қаватли, 96 хонадонли замонавий кўп қаватли уй барпо этилади.  

Айни пайтда қурилиш ишлари якуний босқичга кирган — бинода ташқи пардозлаш ва атрофни ободонлаштириш ишлари олиб борилаётир.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истиқболли лойиҳалар амалиётга жорий этилмоқда