Ислом тараққиёт банки иштирокида “Олмата – Бишкек – Тошкент –Шахрисабз – Термиз М 39” автомобиль йўлининг Сурхондарё вилоятидаги 21 километр қисми тубдан реконструкция қилиниб, кенг, равон йўл бунёд этилмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда йўл-транспорт инфратузилмасини тубдан ўзгартириб, транспорт қатнови учун қулай шароит яратишга, ички ва ташқи савдо кўламини ошириш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Президентимизнинг 2018 йил 16 июлдаги “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Қиймати 40,7 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш учун Ислом тараққиёт банки маблағи ҳисобидан 35,188 миллион доллар, Ўзбекистон Республикасининг улуши ҳисобидан 5,523 миллион доллар жалб этилган.

[gallery-3155]

Маълумки, “Олмата – Бишкек – Тошкент – Шахрисабз – Термиз” автомобиль йўли Европа транзит коридор қисмига киради. Халқаро аҳамиятга эга мазкур магистраль Сурхондарё вилояти орқали қўшни Афғонистон Республикасини боғловчи йўл ҳисобланиб, унинг тубдан реконструкция қилиниши нафақат маҳаллий балки, халқаро юклар ва транзитни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шунингдек, йўл-транспорт инфратузилмаси янада ривожланиб, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга ҳам хизмат қилади. Шу боис ҳудудда амалга оширилаётган бундай улкан бунёдкорлик ишидан барча бирдек мамнун.

Ҳайдовчиларнинг айтишича, бундан беш йил олдин ҳам халқаро аҳамиятга эга бу йўл ўнқир-чўнқир ва транспорт ҳаракати кенгайган бизнинг давримизга жавоб бермас эди. Эндиликда кенг, текис йўл барпо этилиб, транспорт воситаларининг эмин-эркин ҳаракатланиши учун барча қулайлик яратилмоқда. Тўрт тасмадан иборат замонавий автомагистралга айлантирилаётир. Тепаликлар пасайтирилиб, равон йўл қурилмоқда. Бу йўловчи ташиш ва юкларни ўз вақтида етказиб беришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунга мос равишда йўловчиларга турли хизматлар кўрсатиш шохобчалари бунёд этилиб, йўл бўйи обод бўлиб бормоқда.

Бир йўла асфальтобетон қоплама тўшаш режалаштирилган йўл қурилишида техник назоратни олиб бориш учун Туркиянинг “Temelsu international engineering services inc.” компанияси билан 1,55 миллион долларлик, қурилиш ишларини тез, сифатли бажариш учун Озарбайжоннинг "Аккорд Construction Investment Industry" компанияси билан 33,1 миллион долларга шартнома имзоланган. Шунга мувофиқ жорий йил якунигача 21 километр узунликдаги асфальтбетон қопламали йўл қурилиб, олтита кўприк тўлиқ қайтадан барпо этилиши кўзда тутилган.

Ҳалқаро аҳамиятга эга йўлдаги қурилиш-монтаж ишларини белгиланган муддатда сифатли амалга ошириш учун 100 дан ортиқ махсус техника ҳамда 200 дан зиёд тажрибали мутахассис ва ишчи жалб этилган. Ҳозиргача йирик обьектда 200 минг кубдан ортиқ ер ишлари, 15 километрдан ортиқ йўл пойининг қум-шағал аралашмасидан асос қуриш, 13 километрдан зиёд йўл пойини қум шағал аралашмасига 30 фоиз чақиқ тош қўшиб асоснинг ўрта қисмини қуриш, 12 километрдан ортиқ 10 сантиметрли юқори ғовакли асфальбетон қопламасини ётқизиш, 10 километрдан зиёд қопламанинг пастки қисмини 9 сантиметрли йирик донали асфальбетон қопламасини ётқизиш ва 5 километрдан ортиқ қопламанинг юқори қисми 6 сантиметрли майда донали асфальтобетон қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди.

Бу ишларни тез, сифатли амалга ошириш учун пудратчи йўлсозлар тайёр маҳсулот етказиб берадиган корхоналарини ҳам барпо этган. Жумладан, соатига 160 тонна асфальтобетон маҳсулоти тайёрлайдиган, тош майдалайдиган, бетон ишлаб чиқарадиган замонавий заводлар қурилган. Кўприклар учун мустаҳкам балкаларни ҳам пудратчининг ўзи ишлаб чиқармоқда.

Реконструкция ишларини очиқ ҳолатда олиб бориш тақоза этилгани сабабли бу ерда йўл ҳаракати тўхтатилмасдан бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. Бунда ҳаракат хавсизлигига қатьий риоя этилган ҳолда  қатнов қисмининг бир тарафини ёпиб, қурилиш ишлари тўлиқ якунлангач, иккинчи томонида ишлар бошланиб, транспорт қатновига чеклов ўрнатилмаётир.

Ислом тараққиёт банки сармояси иштирокида қайтадан барпо этилаётган йўл қурилишида автомагистралнинг “Термиз – Тошкент” қатнови йўналишида қад ростлаётган янги кўприк эътиборингизни тортади. Мамлакатимизда ҳозирча ягона бўлган кўприк янги технологик ечим ва замонавий талабларга асосан “Шеробод” дарёси ўзанида қурилмоқда. Кўприксозлар шу кунгача узунлиги 368 метрли дарё ўзанидан ҳимояловчи бетон деворда 230 метр фундамент ва 150 метр бетон ишларини бажарди. Бетон деворнинг баландлиги дарё ўзанига қараб 4 метрдан 5 метру 50 сантиметрни ташкил этмоқда.

–Замонавий ва мустаҳкам кўприк қурилиши учун Ислом тараққиёт банкидан 4 миллион 350 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган, дейди "Аккорд Construction Investment Industry" компанияси кўприклар қурилиши бўйича бўлим бошлиғи Аллоҳберган Алиёров. – Иншоотда 36 киши менат қилмоқда. Уларнинг 4 нафари озорбойжонлик мутахассислар, қолгани маҳаллий мутахассис ва ишчилардир. Бу ерда узунлиги 200 ва эни 12 метрли улкан кўприкни белгиланган муддатда ишга тушириш учун барча қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, йўл тўлиқ реконструкция қилингач, транспорт қатновини сифат жиҳатдан тубдан яхшилаб, ҳаракатни янада тезлаштиради. Бу эса маҳаллий ва халқаро юкларни манзилларига тез етказиб беришда муҳим ўрин тутади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини тўлиқ таъминлашга хизмат қилади. Йўл бўйи инфратузилмаси ривожланиб, йўловчиларга турли хизматлар кўрсатиш кўлами кенгаяди. Аҳоли бандлиги таъминланиб, одамларнинг ҳаёт даражаси янада ўсади.

Айни пайтда йўлсозлар халқаро автомобил йўлининг Шеробод туманидаги Олтин воҳа маҳалласи ёнидан ўтувчи қисмидан Ангор туманидаги Таллимарон хўжалигигача бўлган ҳудудида реконструкция ишларини олиб бормоқда. Ҳудуддаги Қорасув дарёси устидан ўтган кўприк ҳам реконструкция қилинади.

–Ҳозир йўлнинг бу қисмида тош тўкиш, текислаш ишлари амалга оширилмоқда, – дейди иш бошқарувчи Нурмат Расулов. – Шеробод тарафида асфальт ётқизиш бошланди. Кўприкни рекоснструкция қилиш учун 2 миллион доллар атрофида маблағ ажратилган. Кўприк тагида иншоотни селдан сақлайдиган мустаҳкам ҳимоя деворлари қурилади. Лўнда қилиб айтганда, ота-боболаримиз орзу қилганидек, узоғимизни яқин қиладиган текис, равон йўл барпо этилади.

Ҳа, “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 1395-1400  ва 1410-1426 километрларида Ислом тараққиёт банки маблағи ҳисобидан олиб борилаётган реконструкция ишлари мамлакатимиз тараққиёти, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом тараққиёт банки кўмагида қурилаётган йўллар юрт тараққиётига хизмат қилади