Қиш беталафот ўтмоқда
Сирдарё вилоятида чорва қишловини беталафот ўтказиш мақсадида хўжаликларда 794 минг 700 тонна дағал хашак, 6 минг 300 тоннадан ортиқ кунжара, шелуха ва омихта ем ғамланди.
Сирдарё вилоятида чорва қишловини беталафот ўтказиш мақсадида хўжаликларда 794 минг 700 тонна дағал хашак, 6 минг 300 тоннадан ортиқ кунжара, шелуха ва омихта ем ғамланди.Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги, хусусан, чорвачиликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида аҳолининг гўшт, сут ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи тўлиқ таъминланаётир. 2016 йилнинг тўққиз ойида вилоятда 48 минг 237 тонна гўшт ва 360 минг тонна сут истеъмолчиларга етказиб берилди.
Биринчи Президентимизнинг 2008 йил 21 апрелдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори вилоятда чорвачиликни ривожлантириш, озуқа маҳсулотлари турини кўпайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Айни пайтда вилоятдаги фермер хўжаликларида 416 минг 828 бош қорамол, 298 минг 849 бош қўй ҳамда 14 минг бош от парваришланмоқда.
– Мавсумдан тўқ ҳолатда чиққан қорамол тетик ва бақувват бўлади, соғлом насл беради, – дейди Боёвут туманидаги “Ҳақберди самараси” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Раҳмонбердиев. – Хўжалигимизда хориждан келтирилган 212 бош зотли қорамол белгиланган ўлчов асосида озиқлантирилмоқда. Бундай қорамол ёзда жазирамага, қишда қаҳратон совуққа чидамлилиги билан бошқа зотли қорамоллардан фарқ қилади. Ҳар бир сигирдан кунига 15 литрдан сут соғиб олинмоқда. Қишловни беталафот ўтказиш мақсадида 1 минг 500 тонна дағал хашак, 32 тонна шрот, кунжара ва омихта ем жамғариб қўйилган.