Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди
Ўзбекистон теннис федерациясининг Бош котиби Ирода Тўлаганова Халқаро ташкилотнинг нуфузли лавозимга сайланди.
Ўзбекистон теннис федерациясининг Бош котиби Ирода Тўлаганова Халқаро ташкилотнинг нуфузли лавозимга сайланди.
МОҚнинг маълум қилишича, ҳамюртимиз бугун Осиё теннис федерациясининг (ОТФ) вице-президенти, деб эълон қилинган.
2019 йил Осиё теннис федерацияси директорлар кенгашига аъзо бўлган Тўлаганованинг ортда қолган самарали фаолияти уни Халқаро ташкилотнинг нуфузли лавозимга сайланишига замин яратган.