Озода Собиржонова Осиё чемпионига айланди
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи куни ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун самарали якунланди.
Павель Хан бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари кун давомида яна 1 тадан олтин, кумуш ва та бронза медалига эга чиқди.
Жумладан, Озода Собиржонова (-67 кг) ўз вазнида барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионати олтин медалига сазовор бўлган бўлса, Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг) кумуш, Назарали Назаров (-63 кг) эса бронза медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа, уч кунлик баҳслар якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг умумий медаллари сони 8 тага етди: 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза.
Мусобақа давом этмоқда ва терма жамоамиз спортчилари кейинги кунларда ҳам юксак натижалар учун курашни давом эттиради.
Эртага, 24 май куни Диёрбек Тўхлибоев (-68 кг), Жасурбек Жайсунов (-80 кг), Мироншоҳмирзо Музаффаров (-80 кг), Мадина Мирабзалова (-57 кг), Шаббона Абдувалиева (-57 кг) ва Диёра Азизова (-62 кг) чемпионат баҳсларида иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА