Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олийгоҳлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш давом этмоқда.
Эндиликда қиймати 1 миллион доллардан, ишчилар сони 50 тадан юқори лойиҳалар техник-иқтисодий асосида соҳалар ва йўналишлар кесимида мутахассисларга эҳтиёж кўрсатилади.
Бу асосда масъул вазир ва тармоқ раҳбари олийгоҳларга буюртма жойлаштириб, кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўяди.
Бунда ректорлар буюртма асосида ўқиётган талабалар учун асосий фанлардан ташқари қўшимча таълим модулларини жорий қилади. Ушбу модулларни ўқиган талабаларга кредит баллари берилади.
Талабаларнинг билими иккинчи курсдан кейин уларни ишга олмоқчи бўлган инвестор иштирокида ҳар йили баҳолаб борилади. Талаба диплом ишини лойиҳада қўйилган масалалардан келиб чиқиб, ҳимоя қилади.
Бир сўз билан айтганда, инвестор эҳтиёжига мос келган битирувчилар у томонидан кафолатли ишга олинадиган тизим бўлади.
ЎзА