Президентимизнинг 2025 йил 3 ноябрдаги 328-сон қарори билан “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан, 7 йил муддатгача 5 миллиард сўмгача кредит ажратилади.

Кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада берилади.

Ҳар бир 1 миллиард сўмлик кредит учун тадбиркор камида 1 нафар битирувчини ишга қабул қилиши шарт.

Имтиёзли кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун берилади.

Агар тадбиркор имтиёзли кредит асосида ишга олган битирувчи билан меҳнат шартномасини 2 йил ичида бекор қилса, кредит фоизи тижорат ставкасига ўзгартирилади. Бироқ, 1 ой ичида бошқа битирувчи ишга қабул қилинса, бу қоида қўлланилмайди.

Шунингдек, битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ўтказилади. Танлов ғолибларига камида 2 нафар битирувчини ишга олиш шарти билан 1 миллиард сўмгача грант ажратилади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади