Бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультетида талабаларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш ва ҳозирги дунё талабига мос мутахассис бўлиб етишиб чиқиши мақсадида АТБ Туронбанк билан ҳамкорликда инновацион илмий-амалий тадқиқот марказининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда институт ректори, профессор Ўктам Умурзаков ва АТБ "Туронбанк" бошқаруви раиси Чори Мирзаевлар ҳамкорликдаги фаолиятнинг моҳияти ҳақида ўзаро фикр билдиришди.

ТИҚХММИ “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит", "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" “Иқтисодиёт” таълим йўналиши талабалари учун АТБ “Туронбанк” инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази хонаси ташкил этилиб талабаларга институтда олинган назарий билимларни бевосита банк филиалларида кўриш ва ўрганиш имкониятини яратиб беради.

Шу билан биргаликда бу ҳамкорлик профессор-ўқитувчилар малакасини оширишга хизмат қилади. Таълим йўналишида ўқитилаётган фанларни банкнинг амалиётчи мутахассис ходимлари томонидан реал ҳолатдан келиб чиққан ҳолда баҳоланиши, таҳлил қилиниши профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун фойдали ҳисобланади. Иқтисодиётнинг реал секторида, хусусан банк соҳасида мавжуд муаммоларни институт профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари томонидан ўрганиш ва илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради.

Қўшимча қилиб айтганда, институтнинг барча факультетларида давлат корхоналари илмий-амалий марказлари очилиши давомли бўлмоқда ва келгусида ҳам айнан "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети  талабаларини ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиб чиқиши мақсадида бу каби инновацион марказларни Агробанк хамда Халқ банклари билан ҳамкорликда ташкил этиш режалаштирилган.

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ,

ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институтда банк бўйича инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази очилди