Маълумки, кейинги йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида жойларда босқичма босқич “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди. Уларда аҳоли муаммолари маҳалла даражасида ҳал этилиб, ёрдамга муҳтожларнинг ижтимоийлашувига ёрдам берилмоқда.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи Юлдузхон Жиянмуротованинг оиласи 7 кишидан иборат бўлиб, улар узоқ йиллар давомида оғир шароитда яшаб келаётган эди. Оила аъзоларининг на барқарор иши бор эди, на мунтазам даромади. Икки нафар доимий парваришга муҳтож бемор, икки нафар вояга етмаган боланинг кам-кўсти ва кундалик эҳтиёжлар масаласида оила ёрдамга муҳтож эди. 

Ҳолатдан хабар топган “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази оилага ёрдам қўлини узатди. Марказ кўмаги билан оиланинг турмуш шароити сезиларли даражада яхшиланди.

[gallery-24539]

Юлдузхон қандолатчилик корхонасига доимий ишга жойлаштирилди, қайнона ва қайнопаси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, оила фарзандлари учун нафақа ҳужжатлари расмийлаштирилди. 

Қайнона учун ногиронлик аравачаси ҳамда ходунок (юришга кўмакчи восита) топширилди, шу билан бирга, санаторий муолажасига навбат ташкил этилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан оилана моддий ёрдам ажратилди.

Бугунги кунда ушбу хонадон вакиллари энди оғир ижтимоий тоифадаги оилалар рўйхатидан чиқарилган. Уйда барқарор даромад манбаи шакллантирилган. Энг асосийси, оила тўлиқ ижтимоийлашди. Энди бу хонадонда жамият ҳаётида фаол иштирок этувчи, мустаҳкам турмушга эга оила истиқомат қилади. 

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат ва видео), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази кўмаги билан оила жамиятга қайтди (видео)