Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони бу йилги эгаларига тантанали равишда топширилди.

Миллий марказ директори А.Саидов мазкур кўкрак нишони Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан таъсис этилганини қайд этди.  

Кўкрак нишони инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлардаги фаолияти, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарғиботга қўшган ҳиссаси учун фуқаролар, ташкилотлар вакиллари ҳамда ташкилотларга берилади.  

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари учун Конституциявий суд фахрийси Бахтиёр Мирбобоев,  “Sayidov Toshpo’lat Davronovich” адвокатлик бюроси раҳбари Тошпўлат Сайидов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фахрийси Абдукамол Пўлатов;  

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлар фаолияти учун “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси;  

Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бош мутахассиси Дилноза Ҳусанова;  

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарғиботга қўшган ҳиссаси учун ИИВ Академияси хорижий кадрлар билан ишлаш факультети бошлиғи Олимжон Матчонов, “Yurist va kadr” нодавлат таълим муассасаси «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони соҳиблари бўлди.  

Тадбир якунида Миллий маркази билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган бир қатор давлат ташкилотлари, илмий-маърифий муассасалар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ташаккурномалар билан тақдирланди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони топширилди