Нигерияда яшаш учун энг зарур, бирламчи маҳсулотлар нархи билан боғлиқ инқирозга қарши норозилик билдирган 29 бола ўлимга ҳукм қилиниши мумкин. Айблов варақасига кўра, “исёнчилар” 14-17 ёш оралиғида.

Мамлакатда нарх-наво рекорд даражада қимматлашиб кетиши муносабати билан уюштирилган намойишда қатнашгани учун жума куни судга тортилган ёшларга олий жазо тайинланиши мумкин. Улардан тўрт нафари жисмонан носоғломлиги туфайли судга даъво аризаси кирита олмагани айтилмоқда.

“Associated Press” хабарида жами 76 намойишчи 10 турдаги жиноят, жумладан давлатга хиёнат, мулкни йўқ қилиш, жамоат тартибсизлигини юзага келтириш ва исён кўтаришда айбланган.

Нигерияда нарх кескин ошиши ортидан сўнгги ойларда бир неча бор оммавий норозилик содир этилди. Жорий йил август ойида ёшлар учун имконият ва иш ўрнини яхшилаш талаби билан ўтказилган намойишда камида 20 киши отиб ўлдирилган, юзлаб одам ҳибсга олинган эди.

Ушбу давлатда ўлим жазоси 1970-йилларда жорий қилинган эса-да, 2016 йилдан бери ҳеч ким қатл қилинмаган.

Абужа шаҳрида яшовчи хусусий адвокат Акинтайо Балогун айтишича, Бола ҳуқуқи тўғрисидаги қонун бирор бола жиноий жавобгарликка тортилиши ёки ўлимга ҳукм қилинишини тақиқлайди.

Африкадаги энг йирик хом нефть ишлаб чиқарувчи юртлардан бири бўлишига қарамай, Нигерия дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар сафини тарк этолмаяпти. Сурункали коррупция натижасида давлат амалдорлари ва оддий аҳоли турмуш тарзида улкан фарқ юзага келган. Тиббиёт мутахассислари тез-тез арзимаган иш ҳақига эътироз билдириб, иш ташлайди.

Кўпинча коррупцияда айбланадиган мамлакат сиёсатчилари ва қонун чиқарувчилари Африкада энг яхши маош олувчилар қаторида тилга олинади. Масалан, Президентнинг рафиқаси солиқ тўловчилар томонидан молиялаштириладиган ҳашаматли харидлар қилиш ҳуқуқига эга.

210 миллион киши яшайдиган Нигериянинг қитъанинг аҳолиси энг кўп давлати ўлароқ, дунёдаги энг ночор мамлакатлар қаторига киради. Мамлакат ҳукумати иш ўринлари яратиш борасида жиддий муаммолар исканжасида қолган. Инфляция даражаси сўнгги 28 йиллик энг юқори даражани кўрсатмоқда. Маҳаллий валюта – наира долларга нисбатан рекорд даражада паст қийматга эга.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат агентликлари ҳисоботида Нигерия “ўта жиддий ташвиш туғдирадиган иссиқ нуқта” сифатида таснифланган, чунки Африка ғарбидаги бу мамлакатда жуда кўпчилик одам озиқ-овқат билан боғлиқ кескин танқисликка дучор бўлмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инқирозга қарши кўтарилган бош кесиладими?