Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова иштирокидаги ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, Орол денгизининг жадал қуриши нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё минтақаси, балки аллақачон, глобал миқёсдаги муаммога айланиб улгурди. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси фожиаси салбий оқибатларини камайтириш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Орол денгизининг қуриган тубидаги ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувни тежаш ҳамда тузни камайтириш муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга мавжуд илмий-инновацион салоҳиятни жалб этиш мақсадида амалий ва инновацион лойиҳалар миллий танловини эълон қилади. 

Танловга тақдим этиладиган илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талаблари доирасида бажариладиган амалий ва инновацион лойиҳалар қуйидаги амалий йўналишларда ишлаб чиқилиши лозим. 

1-йўналиш: Орол денгизининг қуриган тубининг экологик, тупроқ-иқлим шароитларига мослашган ҳайвон зотлари, уруғ захираси мавжуд бўлган тайёр ўсимликлар ёки экин турлари мавжуд бўлган навларни ҳудуд тупроғининг шўрланганлик даражаси ва мақбул биологик муҳит талабларига мос тарзда илмий асосда жорий этиш ва манфатдорликни асослаб бериш. 

Бунда “Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари” ҳамда “Биология фанлари” йўналиши бўйича бажарилиши бир йилга мўлжалланган 20 та инновацион лойиҳанинг ҳар бирига 1 миллиард сўмгача грант маблағи ажратилади. 

а) “Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари” бўйича: 

– Орол денгизи қуриган тубининг экологик, тупроқ-иқлим шароитларига мослашган уруғ заҳираси мавжуд бўлган тайёр ўсимликлар ёки экин турлари мавжуд бўлган навларни ҳудуд тупроғининг шўрланганлик даражаси ва мақбул биологик муҳит талабларига мос тарзда илмий асосда жорий этиш; 

– Орол денгизининг қуриган туби худудида сув тежамкор технологияларни жорий қилиш/трансфер қилиш, ер тубидан экин экиш ва чорвачилик учун сув чиқариш, шўр сувларни чучуклаштириш технологияларини жорий қилиш; 

б) “Биология фанлари” йўналиши бўйича: 

– Орол денгизининг қуриган тубининг турли экотизимлари кесимида сув-туз ва шамол эрозиясини олдини олувчи мавжуд технологиялардан фойдаланиш асосида дарахт-буталар ёрдамида ярусли иҳота ҳалқаларини ҳосил қилиш; 

– Оролбўйининг қум/туз кўчиши хавфи юқори бўлган аҳоли масканлари атрофида қурғоқчиликка чидамли дарахт-буталар агрофитоценозини барпо этиш учун тайёр янги технологияларни жорий этиш, тупроқ шўрланишини камайтирувчи мавжуд махаллий ва хорижий ишланма ва технологияларни амалий қўллаш ёки трансфер қилиш, 

шўр сувда балиқчилик, чўл шароитида чорвачилик, қуёнчилик ва паррандачилик хўжаликларини ташкил этишга мослаштирилган ҳайвон зотларини жорий қилиш орқали маҳаллий тадбиркорларга тайёр таклифлар тайёрлаш. 

2-йўналиш: биотехнологик усуллар ва геном технологиялар асосида худуднинг экологик, тупроқ-иқлим шароитларига мослаштирилган ўсимликларнинг янги маҳаллий ҳамда хорижий турлари ва навларини Орол денгизининг қуриган туби ерларига экиш ва кенгайтириш орқали чорвачилик ва озиқ-овқат хавфсизигини таъминлашни амалиётда кўрсатиб бериш. 

Бунда қуйидаги йўналишларда бажарилиши 1 йилгача мўлжалланган 5 та амалий лойиҳанинг ҳар бирига 1 миллиард сўмгача грант маблағи ажратилади. 

а) “Биотехнологиялар” йўналиши бўйича: 

– биотехнологик, геном технологиялар ва бошқа самарадор усуллар ёрдамида Орол денгизи қуриган тубининг экологик, тупроқ-иқлим шароитларига мослаштирилган ўсимликларнинг янги формаларини (навларини, дурагайларини) экиш ва парваришлаш; 

б) “Ўрмон хўжалиги, тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш фанлари” йўналиши бўйича: 

– Оролбўйи ҳудудидаги туз ва қурғоқчиликка чидамли ноанъанавий экинларнинг истиқболли галофитларини экиш ва кенгайтириш. 

3-йўналиш: Оролбўйи ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларини қайта жойлаштириш ва экишни ташкил этишнинг замонавий усул ва агротехнологияларини жорий этиш. 

Бунда қуйидаги йўналишларда бажарилиши 1 йилгача мўлжалланган 10 та инновацион лойиҳанинг ҳар бирига давлат бюджетидан 1 миллиард сўмгача грант маблағи ажратилади. 

а) “Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари” йўналиши бўйича: 

– Оролбўйи ҳудудининг тупроқ-иқлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари турларини (навларини) қайта жойлаштириш (районлаштириш) ва етиштиришни йўлга қўйиш; 

– Оролбўйи ҳудудида тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш – қулай сув-туз мувозанатини ўсимлик илдизи чегарасида ушлаб туриш, ирригация ва дренаж инфратузилмасидан оқилона фойдаланиш, тупроқнинг сув ва шамол таъсирида емирилишининг олдини олишга қаратилган янги технологияларни жорий этиш; 

в) “Ўрмон хўжалиги, тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш фанлари” йўналиши бўйича: 

– тупроқдаги шўрни ювиш учун замонавий сув тежамкор янги авлодга мансуб махаллий ва хорижий ишланма ва технологияларни амалий қўллаш ёки трансфер қилиш, тупроқ шўрланиши даражасини мунтазам мониторинг қилиш технологияларни жорий қилиш. 

4-йўналиш: Орол денгизи қуриган тубининг ўсимликлар қопламини чуқур тадқиқ этиш асосида камёб ва эндем ўсимлик турларини ҳамда шаклланган ноёб ўсимлик жамоаларини сақлаб қолишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш. 

Бунда “Биология фанлари” йўналиши бўйича бажарилиши 2 йилгача мўлжалланган 10 та амалий лойиҳанинг ҳар бирига давлат бюджетидан 1 миллиард сўмгача грант маблағи ажратилади. 

– Орол денгизи қуриган тубининг ўсимликлар қопламини чуқур тадқиқ этиш асосида камёб ва эндем ўсимлик турларини ҳамда денгизнинг қуриган тубида шаклланган ноёб ўсимлик жамоаларини сақлаб қолишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг генофонди колекцияларини яратиш; 

– стрессга чидамли ўсимликлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвон зотларининг янги биотехнологик генотипларини, янги авлод микробиолигик ўғитлари, биостимуляторларни ва туз ювиш технологияларини яратиш ва паралел синовларини ўтказиш. 

Танловда ғолиб деб топилган лойиҳалар бевосита Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида амалга оширилиши, чуқур экспертиментал лаборатория тадқиқотлари эса мавжуд замонавий лабораторияларда ўтказилиши, натижалар ҳудуднинг ўзида синаб кўрилиши лозим. 

Танловга тақдим этиладиган лойиҳалар Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси – grant.mininnovation.uz орқали 2022 йилнинг 15 апрелига қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновацион ривожланиш вазирлиги Орол муаммосининг салбий таъсирини камайтириш бўйича танлов эълон қилди