ФОТОРЕПОРТАЖ
2023-2024 ўқув йили учун Хоразм вилоятидаги 13 та ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олиш истагида жами 11 минг 346 нафар ўғил-қиз ҳужжат топширди.
Бу ўқувчилар орасидан энг салоҳиятли, иқтидорли талабгорларни саралаш мақсадида белгиланган тест имтиҳонлари юқори савияда ташкил этилди. Имтиҳон жараёнлари шаффоф, адолатли ўтиши учун барча шароит муҳайё этилиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарида ҳеч бир эътироз кузатилмади.
[gallery-12962]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА