Ҳар бир ёшнинг ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган имтиҳонлардан бири — олий таълим муассасаларига қабул қилиш тест синовларидир. Бу синовлар ёшларга ўқишга кириш учун имтиёзлар яратади. Истиқболдаги касблар йўлида бир қадам ташлаш имконини беради.

“Фалончи тест синовларидан ўтиб, талабалик бахтига эришибди” – деган гап нафaқат илмга бўлган иштиёқни, балки ёшларнинг ўз орзу-умидларига эришиш йўлидаги кўп йиллар давомидаги меҳнат ва изланишларини ҳам англатади.

Мамлакатимизда 2025-2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари жорий йилнинг 14 июлидан 23 июлига қадар бўлиб ўтди. Хоразм вилоятида ҳам тест синовлари 10 кун давомида икки сменада белгиланган тартибда ўтказилди.

Хўш, мазкур жараёндаги шаффофлик ва адолатдан хоразмлик абитуриентларнинг кўнгли тўлдими? Уларга  қандай шароитлар яратиб берилди? Фарзандлари тақдирида катта бурилиш ясайдиган ушбу масъулиятли давр ҳақида ота-оналарнинг фикри қандай? Синовлар қаерда ва қай тарзда ўтказилди? Жараёнлар давомида қандай ҳолатлар кузатилди? Ушбу саволларга жавоб топиш учун мутасаддилар, ота-оналар ва абитуриентлар фикрини ўргандик.

[gallery-24554]

Тест синовлари Урганч туманидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Хоразм вилояти бўлими биноси ва Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси манежида ўтказилди. Уларда бир вақтнинг ўзида бир ярим мингга яқин абитуриентлар сиғдириш имконияти яратилди.

– Синовлар жараёнида хавфсизликни таъминлаш ва ҳеч қандай хатога йўл қўймаслик учун муҳим тадбирлар кўрилди, – дейди Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаев. – Хусусан, Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия ва ички ишларнинг жами 60 нафардан зиёд ходимларидан иборат жамоалар тузилди. Биноларга киришда хавфсизликнинг барча талаблари ҳамда зарур техника, воситалар қамраб олинди. Бундан ташқари, ҳар бир бино учун ўт ўчирувчи ва қутқарув махсус гуруҳлари, техникаларнинг жорий этилиши ҳам муҳим аҳамият касб этди. Тез тиббий ёрдам машинасининг доимий навбатчилиги ташкил этилди. Абитуриентларнинг транспортдаги имкониятлари ҳам таъминланди. Вилоятнинг 13 та ҳудудидан тест синовларига келаётган абитуриентлар учун автобуслар қатнови йўлга қўйилди. 

Дарҳақиқат, тест синовларига тайёргарлик кўриш — бу кенг кўламли иш. Тест синовлари жараёни ҳар қандай ноқонуний ҳолатлардан холи бўлиши лозим. 

– Тест синовлари жараёнидаги энг катта талаблардан бири — адолат ва шаффофликдир, – дейди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Хоразм вилояти бўлими бошлиғи Бахтиёр Ёқубов. – Ўтган йиллар мобайнида тест синовларининг шаффоф ўтгани, натижаларнинг адолатли бўлгани, жавоблар чуқур текширувдан ўтказилгани ёшларнинг бу жараёнга бўлган ишончини янада оширди. Жами 180 нафар тажрибали педагоглар, шунингдек, сурдо таржимонлар иштирокида абитуриентларга янгиликлар ва талаблар тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди. Шаффофлик ва қоидаларнинг қатъий бажарилишини таъминлаш мақсадида 112 та видеокузатув камералари ўрнатилди. Жараёнлар www.test2025.uz сайти орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Тест синовларига келган абитуриентлар ва уларнинг ҳамроҳларига ёрдамлашиш учун вилоятдаги олий таълим муассасалари томонидан “Абитуриентга кўмакчи хизмати” ташкил этилди. Шунингдек, ота-оналар учун “Ота-оналар кутиш жойи” ташкил этилди. 

– Қизим Гулшодани тест синовларида иштирок қилдириш учун шаҳримиздаги “Ёшлик” спорт мажмуасига келдик, – дейди урганчлик Дилрабо Авезова. – Бинога киритмаса ҳам унга ёндош ўқув муассасасида биз ота-оналар учун жуда яхши шароитлар яратилди. Катта монитор орқали қизимнинг тест жараёнларидаги иштирокини тўғридан – тўғри кузатиб ўтирдим. Кутиш жойида салқин ичимликлар, сув ва енгил егуликлар сотуви йўлга қўйилган. Ёз кунлари кўча ҳарорати анчайин юқори бўлсада ичкарида салқин, мўътадил муҳит яратилди. Ташкилотчилардан миннатдорман. 

Хоразм вилоятида тест синовларида иштирок этиш учун 48 минг 514 нафар абитуриент ариза топширган бўлса, синовлар якунига қадар уларнинг 45 минг 22 нафари яъни 92,8 фоизи тест топширди. 

– Қайд этиш лозимки, вилоятда ўтказилган тест синовлари бу йил ҳар қачонгидан кўра сифатли ва юксак даражада ташкил этилди, – дейди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Хоразм вилояти бўлими бошлиғи Бахтиёр Ёқубов. – Жиддий тарздаги кўнгилсиз ҳолатлар бўлмади. Тест синови давомида 1 нафар абитуриент тартиб-қоидани бузганлиги (телефон олиб кирганлиги) сабабли тестдан четлаштирилди. Ўтган йили қоида бузганлар сони 6 нафар эди. 

–Тест синовларини топшириш ҳар бир абитуриент учун шахсий, ҳар бир тўғри жавоб ва хатоларни тўғри тушуниши лозим бўладиган катта синов. Бу синов ҳар бир абитуриентга ўз билимини, қобилиятини исботлаши учун имконият беради, – дейди Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадраҳимова. – Ўзбекистонда ҳар йили олий таълимга қабул қилиш жараёнида кўплаб абитуриентлар бир-биридан юқори рейтингларни олмоқчи бўлиб, кутиш, қўрқув ва умидни бир пайтда ҳис этишади. Абитуриентлар нафақат янги билимли, балки кучли руҳий ва жисмонан ҳам тайёр бўлиши лозим. Бу жараёнда ўзини ўзи бошқариш, сабр-тоқат, ташаббус ва маҳоратларни янада ривожлантириш даркор.

Талаба бўлишнинг биринчи қадами тест синовларидан ўтиш, аммо ундан кейинги босқич ҳам муҳимдир. Натижалар эълон қилингач, қайсидир олий таълим муассасасига етарлича балл тўплаган ёшлар юксак мақсадларга эришиш учун йўналишни аниқ белгилаши ва ҳаракат қилиши керак. Етарлича балл тўплай олмаганлари эса кейинги йилга тайёргарликни давом эттиради. Муҳими уларнинг барчаси изланишда, мақсади сари интилишда бўлиши лозим. 

– Тест синовларидан ўтиб, талаба бўлиш бахти мен учун бу бир вақтнинг ўзида меҳнатим ва муваффақиятим, интилишларим ҳамда орзуларимга етишишнинг рамзи ҳисобланади, – дейди боғотлик абитуриент Маҳлиё Очилова – Талаба ҳаёти эса билим олиш билан бирга, ҳаёт тажрибаси, шахс сифатида шаклланиш ва истиқболдаги касбга бўлган иштиёқни рўёбга чиқариш йўлидир. Шу сабабдан эълон қилинажак тест натижалари менинг келажагимни ҳам белгилайди.

Хулоса, олий таълим учун тест синовлари ёшларга ўз билимларини намоён этиш, ҳаётдаги катта мақсадларга қадам қўйиш имкониятини беради. Шу билан бирга, ҳар бир ўғил - қиз бу жараёндан кейин ўз орзуларини амалга оширишга янада яқинлашади. Тест синовларидан ўтган ҳар бир абитуриент, талаба бўлиш орқали келажаги учун янги сафарга чиқади.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (Сурат), 

 ЎзА мухбирлари 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тест синовлари шаффоф ўтди