Европа илмий доираларида тарихий аҳамиятга эга бўлган кашфиёт юз берди: олимлар қўрғошин элементини олтинга айлантиришга муваффақ бўлишди.
Бу ҳақда ABC News нашри хабар берди. Илгари фақат афсоналар ва алкимёгарлар орзуси сифатида қаралган бу ҳодиса эндиликда замонавий физика ва кимё ютуқлари ёрдамида ҳақиқатга айланиши мумкин.
Тадқиқот Европанинг етакчи физиклари ва кимёгарларидан иборат гуруҳ томонидан олиб борилган. Олимлар ядровий реакция ёрдамида қўрғошиннинг атом тузилмасини ўзгартириб, уни кимёвий жиҳатдан олтин билан бир хил ҳолатга келтиришга эришган. Бу жуда мураккаб ва юқори энергияли жараён бўлиб, унда заррачаларнинг тезлаткич ускуналари қўлланган. Мутахассислар бу кашфиётнинг амалий эмас, илмий қиймати юқори эканини айтишмоқда. Ядро физикаси, материалшунослик ва квант механикаси каби соҳаларда бу тажриба янги изланишларга йўл очиши мумкин. Шунингдек, элементлар тузилмасини бошқариш орқали янги материаллар яратиш имконияти ҳам пайдо бўлмоқда.
Европалик олимлар томонидан қўрғошинни олтинга айлантириш бўйича эришилган ютуқ инсоният тарихидаги энг қадимий илмий орзулардан бирининг рўёбга чиқишини англатади. Гарчи бу жараён амалий жиҳатдан чекланган бўлса-да, у замонавий фан учун янги уфқларни очмоқда ва илм-фаннинг имкониятлари нақадар чексиз эканини яна бир бор исботламоқда.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/AYRHE5PH00o" title="“Ilm-fan mo`’jizasi: Qo`rg`oshin oltinga aylandi”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА