Олимлар Қуёшни тўсмоқчими? (+видео)
Глобал исиш кучайиб, Ер юзида ҳарорат тобора кўтарилаётган бир пайт олимлар ғайри оддий ғояни ўрганмоқда: Қуёш нурининг бир қисмини коинотга қайтариш орқали сайёрамизни сунъий равишда совутиш мумкинми?
Бунинг учун атмосферанинг юқори қатламига махсус заррачалар киритиш таклиф этилмоқда. Қизиғи шундаки, бундай жараённинг табиий намунаси 1991 йил Пинатубо вулқони отилганда кузатилган. Хўш, Қуёш нурини сунъий равишда қайтариш орқали глобал исишни секинлаштириш мумкинми? Мазкур технология иқлим тизими, ёғингарчилик ва қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади? Энг муҳими, сайёрамизни совутишга қаратилган бу ғоя қандай экологик хавф келтириб чиқаради?
Қуёш геомуҳандислиги деб аталувчи ушбу технологиянинг илмий асоси, имконияти ва эҳтимолий хавфи ҳақида қизиқарли маълумотларга бой кўрсатувимизни “YouTube”да томоша қилинг!
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА