Маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2026 йилга бориб 38 миллионни ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Бу эса аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжи йилдан-йилга ошаётганини англатади. Мутахассисларнинг берган маълумотига кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак экан.

Сўнги йилларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида қатор фармон ва қарорлар имзоланди. Шунингдек, аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой учун ипотека кредитлари, субсидиялар ажратилмоқда. Шулар хусусида маълумот олиш мақсадида Молия вазирлиги  Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти директори Бахтиёр Ражабов билан суҳбатлашдик.

- Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш тизими жорий этилди. Ўтган уч йил давомида аҳоли уй-жой олиши учун қанча ипотека кредити ажратилган?

- 2020 йилда аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ипотека кредитини бериш, бозор тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, уй-жой қурилишига хусусий секторни кенгроқ жалб этиш ва бутунлай шу тизимга ўтиш мақсадида Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш тизими жорий этилди.
Мазкур тизим доирасида ер участкалари тадбиркорларга е-аукцион орқали реализация қилиш белгиланган. Аукционда ғолиб бўлган тадбиркорлар томонидан кўп қаватли уй-жойларни ўз ҳисобларидан банк кредити орқали қурилиши белгиланган.

Шу билан бирга, ипотека кредити бозорини ресурслар билан таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги тижорат банкларига депозит ресурсларини жойлаштириш орқали бозорда ресурслар, яъни маблағ билан таъминлаш вазифаси юклатилган.

2020 йилдан жорий йилнинг бугунги кун ҳолати бўйича қарийб 50 мингдан зиёд аҳолига 18 триллион сўмлик ипотека кредити ажратилди. 2021 йилда 408 триллион ипотека кредити ажратилган бўлса, жорий йилнинг ўтган 8 ой давомида 4,2 триллион сўм ипотека кредити ажратилган.

- Жорий йилда аҳолига уй-жой олиши учун қанча кредит маблағлари ажратилади?

- Жорий йилда 12,8 триллион сўм ипотека кредити ажратилиши белгиланган. Бундан ташқари,  мазкур тизим доирасида даромади юқори бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолига давлат бюджетидан бошланғич бадал фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тизими жорий этилган.
Мазкур тизим доирасида бошланғич бадал учун субсидиялар қатъий белгиланган  - 32 миллион сўмда. Фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаш учун 10 фоиздан ошган қисмига тўланади. Мисол учун, бугунги кунда ўртача ипотека кредитлари 17 фоизли бўлса, субсидия хабарномасини олган фуқаролар биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмини тўлайди. Қолган 7 фоизи давлат бюджетидан қоплаб берилади. Мазкур тизим 2020 йилда жорий этилди.
2021 йилда 8 мингдан зиёд аҳолига 304 миллиард сўмлик субсидия тўлаб берилди. Жорий йилнинг 8 ойида 9,5 мингта фуқарога 416 миллиардлик сўм субсидиялар тўлаб берилди. Бугунги кунда келиб тушган хабарномалар асосида фуқароларга субсидиялар тўлаб берилмоқда.

- Нима учун уй-жойга ажратилган ипотека кредитлари фоизи юқори? Фоизини туширса бўлмайдими?

- Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилса, кредит фоизлари ҳам пасайтирилади. Оширилса, кредит фоизлари ҳам оширилади. Бу дастур 2020 йилда бошланган. Ўшанда Марказий баненинг асосий ставкаси 16 фоиз эди. Бугунги кунда 14 фоизга туширилган. Биздаги ипотека кредити фоизи ҳам мутаносиб равишда пасайтирилган.

Дунёда бўлган иқтисодий масалалар бўйича Марказий банк асосий ставкаси оширилган эди. Аммо, ипотека кредити фоиз ставкалари оширилмади. Яъни бугунги кундаги 10 фоиз сақланиб қолган.

Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Марказий банк ставкалари барқарорлашиши, тушишини инобатга олиб, курс ставкалар ҳам тушириб борилади. Яъни сиз бугун кредит олсангиз, ставка ошиб бориши ҳисобига сизнинг кредитингиз фоизи ҳам тушиб боради.

- Тўғри, банклар ўз ресурси ҳисобидан иккиламчи бозордан уй-жой олиш учун кредит берилмоқда. Аммо уларнинг фоизи жуда юқори. Қачон иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилади?

- Ипотека бозорини ривожлантириш, замонавий механизмини жорий этиш учун 2019 йил Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ташкил этилган. Мазкур компаниянинг асосий вазифалари ипотека кредити бозорини ресурслар билан таъминлаш,  ипотека қимматли қоғозларини чиқариш чет эл инвесторларига жойлаштириш вазифаси юклатилган.

Мазкур компания очилиши Осиё тараққиёт банки билан 2019 йилда қарз битимлар доирасида амалга оширилган. Яъни компания фаолиятини ташкил этиш учун Осиё тараққиёт банкидан давлат кафолати асосида 150 миллион доллар маблағлар жалб этилган. Мазкур маблағлар ҳисобидан банклар ипотека кредитини ажратади.

Компания билан Осиё тараққиёт банки мувофиқ мезонларига мос келган кредитларни компания қайта молиялаштирилади. Бугунги кунда қўшимча маблағлар жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Мазкур музокаралар натижасига кўра, қўшимча маблағлар жалб этилиши кутилмоқда. Музокаралар шу йил охиригача бўлади. Музокаралар тугаганидан сўнг битимлар асосида Ипотекани қайта молиялаш компанияси томонидан банклар томонидан ажратилган ипотека кредитлари қайта молиялаштирилади.

- Бугунги кунда субсидия хабарномасини олган фуқаро қурилиш фирмалари билан бир йилга шартнома қилмоқда,  бироқ, қурилиш чўзилиб, субсидия муддати тугаб қолмоқда. Субсидия муддатини узайтириш мумкинми?

- Бугунги кунда субсидия бериш тизими ўзгартирилган. Агар субсидия хабарномасининг муддати тугаган бўлса, фуқаро олган субсидиясини рад этиб, яна такроран ариза ёзади. Фуқарога қайта субсидия ажратилади.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/G3t7_DyY8S4" title="Иккиламчи бозордан уй жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши маълум қилинди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова,
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши маълум қилинди