Вьетнамда U23 ва U17 ёш тоифаларида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Ушбу мусобақада қитъамизнинг бир қатор мамлакат термалари қатори Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.

23 ёшгача бўлган полвонлар ўртасидаги юнон-рум кураши баҳсларида вазни 82 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Самандар Бобоназаров қирғизистонлик Бекзат Орункул Улуни енгиб, олтин медалга эга чиққан бўлса, Абдулло Алиев 72 килограммгача вазн тоифасида қирғизистонлик Кутман Темирбековни таслим этиб, делегациямизга иккинчи олтин медални келтирди.

Шунингдек, U23 ёш тоифасидаги юнун-рум кураши беллашувларида Меҳрож Баҳромов кумуш, Оғабек Муқимов эса бронза медалини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки ёш полвонимиз Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди