ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухорода йирик халқаро тадбир – “Ўзбекистонда Қозоғистон архивлари кунлари” доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтди. 

Тадбир Ўзбекистон ва Қозоғистон архивларида икки қардош халқ алоқаларига оид архив ҳужжатлари кўргазмаси тақдимотлари билан бошланди. Мазкур кўргазма доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси архивларида сақланаётган, икки давлат ўртасидаги тарихий, сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни ёритувчи ноёб ҳужжатлар илк бор кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. 

[gallery-24865]

Кўргазма ташриф буюрувчиларга икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик, қўшничилик ва стратегик ҳамкорликнинг чуқур тарихий илдизларини ҳужжатлар асосида кўрсатиш имконини берди. Ноёб манбалар нафақат архив соҳаси мутахассислари, балки ёш тадқиқотчилар, талабалар, тарих ихлосмандларида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Улар илмий-амалий аҳамияти билан бирга, маънавий ва маданий қадриятларни асраш, тарихий хотирани жонлантириш борасида ҳам катта тарбиявий ва стратегик аҳамиятга эга. 

Ушбу муносабатлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида янги саҳифа очди.

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки қардош халқ алоқаларига оид архив ҳужжатлари кўргазмаси