Озарбайжонда давом этаётган III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 3 тадан олтин ва кумуш ҳамда 14 та бронзага етди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, самбо баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 кумуш ва 4 та бронзага эга чиққан бўлса, стенддан отиш бўйича ўтган баҳсларда 1 та олтин медаль қўлга киритилди. Шунингдек, стол тенниси бўйича вакилларимиз 1 та кумуш ва 6 бронза, таэквондо WT спорт тури бўйича 1 кумуш ва 2 бронза, сузувчиларимиз 2 та бронза медалига эга чиқди.

Қуйида ушбу медалларни қўлга киритган спортчиларимиз билан танишасиз:

Олтин: Азамат Қаюмов (стенддан отиш), Муҳаммадюсуф Юсуфжонов (самбо), Билолбек Абдуғаппаров (самбо);

Кумуш: Аделина Ҳасанова (стол тенниси),  Валерия Хегай (таэквондо WT), Гамзат Максетбоев (самбо);

Бронза: стол тенниси – эркаклар ва аёллар жамоавий, жуфтлик дастурларида, Раҳматилло Абдурашидов ва Мафтуна Ғуломова яккалик баҳсларида;

Сузиш –  Жавлон Ғаниев ва Муҳаммадисмоил Раҳмонoв;  

Таэквондо WT –  Шоҳжахон Аҳмедов, Мубина Бобосаидова;

Самбо – Аваз Эргашев, Давлатжон Козимов, Шоҳжахон Ғолибов, Саидаҳмад Равшанов.

Қайд этилган ушбу натижалардан сўнг, Ўзбекистон делегацияси жами 20 тага медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.  

Мазкур жадвалда Россия делегацияси 34 та олтин, 8 та кумуш ва 7 бронза медали билан карвонбошилик қилмоқда. Мусобақа мезбонлари 5 олтин, 17 кумуш ҳамда 16 бронза медаль тўплаб иккинчи, Беларусь спортчилари 4 та олтин, 13 та кумуш ва 15 та бронзага эга чиққан ҳолда учинчи ўринга жойлашган.

Бугун, 30 сентябрь куни спортчиларимиз III МДҲ ўйинларининг чавгон, сузиш, волейбол, бокс, таэквондо WT, бадминтон каби спорт турлари бўйича баҳсларда иштирок этади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
III МДҲ ўйинларининг навбатдаги кунида спортчиларимиз 20 та медалга эга чиқди