Озарбайжон давлати мезбонлик қилаётган III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси айни дамга келиб 3 та олтин, 7 та кумуш ҳамда 17 та бронза медалларини жамғарди.

Мусобақанинг навбатдаги кунида стенддан отиш дастурида иштирок этган Беҳруз Шарапов кумуш, Азамат Қаюмов бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, бокс бўйича бугун чорак финал баҳслари якунланди. Унда терма жамоамизнинг 20 нафар боксчиси ярим финал босқичига йўл олди. 

Волейбол бўйича аёллар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 3:0 ҳисобида Тожикистон термасини таслим этди. Бадминтон бўйича ўтган аралаш жамоавий баҳсларида вакилларимиз тожикистонлик рақибларини 5:0, Беларусь терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалда Россия билан рақобатлашадиган бўлди.

III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси аъзолари 2 октябрь кунги дастурда волейбол, бандминтон, сузиш, камондан отиш, стенддан отиш ва қиличбозлик спорт турларида ўз омадларини синаб кўрадилар.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
III МДҲ ўйинларида 20 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди