ИҲТ мамлакатларида халқаро туризм ривожланмоқда
Саудия Арабистони Подшоҳлиги ахборот агентлиги – SPA хабар беришича, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котибининг иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси доктор Аҳмад Кавеса Сенгендо Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган Туризм вазирлари XII ислом конференциясининг аҳамиятини таъкидлади.
Анжуманнинг илк сессиясида сўзга чиққан доктор Сенгендо ИҲТ мамлакатларига хорижий сайёҳлар оқими сезиларли даражада тазлашиб, 224 миллионга етганини қайд этди.

Нотиқ туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш бутун ИҲТ оиласи эътиборидаги асосий вазифага айланганини таъкидларкан, барчани тармоқ сиёсатини уйғунлаштиришни такомиллаштириш орқали ислом туризмини ривожлантиришга чақирди. Бу жараёнда туризмни ўқитиш, замонавий маркетингни йўлга қўйиш, инвестиция имкониятини, инфратузилмани яхшилашга қаратилган минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар кўламини кенгайтириш эканини қўшимча қилди.


Муҳаррама Пирматова, ЎзА