Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини "Персеполис" сафида давом эттиради.
Футболчимиз форс клуби билан бир ярим йиллик шартнома имзолади ва 19-рақамда ўйнайдиган бўлди. У Шерзод Темиров, Александр Лобанов ва Остон Ўруновдан кейин "Персеполис" сафига келиб қўшилган тўртинчи футболчига айланди.

Маълумот ўрнида: Игорь Сергеев Таиланднинг "Патхум Юнайтед" жамоасидан "Пахтакор" сафига келиб қўшилди. 38 та беллашувда майдонга тушиб, 25 та гол урди.
ЎзПФЛ экспертлари талқини бўйича Суперлигада расман йил футболчиси деб топилди. Игорь Сергеевнинг йил футболчисига айланишида жорий йилги мавсумда намойиш этган ёрқин ўйинлари сабаб бўлди.
Жумладан, "Пахтакор" тарбияланувчиси Суперлигада 20, Ўзбекистон кубогида 5 та гол муаллифига айланди ва жамоасининг 14-кубокни қўлга киритишига катта ҳисса қўшди.
Шунингдек, Игорь Суперлигада тўпурар бўлди ва рамзий жамоа сафидан ўрин олди. У "Пахтакор"нинг кўплаб футболчилари қаторида миллий термамизнинг жаҳон чемпионатига йўл олишига ёрдам берди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА