Андижон шаҳрида 84 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1 минг 50 километр ички йўллар мавжуд.

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳат ўша гўшанинг йўллари ҳисобланади. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўплаб йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда. Хусусан, Андижон шаҳрида ҳам бу борада эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни кунда Андижон шаҳридаги мавжуд 1 минг 50 километр узунликдаги ички йўлларнинг 309 километр қисми яхши ҳолатда. Қолган 741 километр узунликдаги йўл таъмирталаб ҳисобланади. Ана шундан келиб чиқиб, Андижон шаҳар йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутахассислари томонидан шаҳар ҳудудидаги 63 та маҳалладаги кўчаларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Гулистон, Бирлик, Пистамазор, Тахтакўприк, Андижон, Озодлик Қўшариқ сингари қатор маҳаллаларда ишлар якунига етказилмоқда.

[gallery-1432]

Умуман, шаҳар ички йўлларининг 197 километр қисмидаги носозликлар таъмирланиб, 544 километр масофадаги йўл шағал қоришмаси билан текисланмоқда.

Бундан ташқари, Андижон шаҳрига чегарадош Андижон туманининг 5 та маҳалласида 60 километр ҳамда Олтинкўл туманидаги 5 та маҳалла йўлларида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган ишларда Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги 16 та корхона, ташкилот, шунингдек, 20 дан ортиқ пудратчи хусусий корхоналар ишчи-ходимлари ва мавжуд техникалари билан иштирок этмоқда.

Ички йўллар таъмирланиб, атрофи ободонлаштирилаётганлигидан аҳоли беҳад мамнун бўлмоқда. Сабаби, ички йўллар ҳам ўзимизники, у шу ҳудудда яшаётган аҳоли учун хизмат қилиши керак.

                                                                                  Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички йўллар ҳам ўзимизники, аҳоли қулай шароитда яшаши керак