Фуқаро Ш.Л. (аёл) Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, унда фуқаро Х.Ш, Б.У. исмли танишини 2000 АҚШ доллари эвазига ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиши мумкинлигини айтиб, олдиндан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилган ва фуқаро Х.Ш. га қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Х.Ш. Ш.Л.дан Фарғона шаҳри ҳудудида келишилган пуллардан 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. Ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилди.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар органларига ишга кириш учун 2 минг АҚШ доллари олган шахс қўлга тушди