Кейинги пайтларда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган янгиланишлар ўз самарасини бераётганлигини кўриш мумкин. Бу борада ўсиб келаётган ёш авлодга таълим-тарбия беришдек хайрли ишларда тадбиркорлик субъектлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятида фойдаланишга топширилган бир қатор нодавлат таълим муассасалари ҳам айни шу ғамхўрликдан ёрқин нишонадир. Бундан етти йил аввал вилоятда иккита хусусий мактаб ишлаган бўлса, ҳозирги вақтга келиб уларнинг сони 34 та етди. Мазкур муассасаларда 2 минг 963 ўқувчига 314 педагог зиё улашмоқда. Биргина янги ўқув йили муносабати билан тўртта ана шундай нодавлат мактаб ўз фаолияти бошлади. 

Наманган шаҳрида фойдаланишга топширилган 400 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги “Ziyokor international school” хусусий мактаби кимё-биология, математика, инглиз ва рус тилларига ихтисослашган. Собиқ қурилиш ташкилоти биносини кўркам ўқув масканига мослаштириш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун тадбиркор Муҳаммаджон Парпибоев томонидан 5 миллиард сўм сарфланди. Бунинг натижасида 60 нафардан зиёд ёш педагог доимий иш билан таъминланди. 

Таъкидлаш жоизки, “Ziyokor” бренди таълим соҳасига 2008 йилда кириб келиб, эришган натижалари ҳамда самарадорлиги билан республикамизда юқори кўрсаткичлар билан фаолият юритиб келмоқда. Курсларда таълим олган ўқувчиларнинг 90-95 фоизи юртимиз ва хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Эътиборлиси шундаки, янги ўқув йилида Намангандаги Президент мактабига қабул қилинган 24 нафар ўқувчининг 14 нафари айнан “Ziyokor” мактаби бошланғич синф ўқувчилари ва курслар тингловчиларига тўғри келди. 

Наманган шаҳридаги Нодира кўчасидаги собиқ “зангори экран” биноси ўрнида қад ростлаган “LSL School” нодавлат таълим муассасаси ҳам ўз олдига улкан марраларни қўйган. Анвар Ўрунов раҳбарлигидаги мазкур янги мактаб математика, информатика, инглиз ва рус тилларига ихтисослашган. Қувонарлиси, 440 ўринли мактабни тамомлаган ўқувчилар учун Корея ва Япония мамлакатларидаги олий ўқув юртларига тўғридан-тўғри қабул қилиш бўйича келишувларга эришилган. “LSL School” мактаби қурилишига 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Замонавий илмгоҳ фаолиятини бошлаши туфайли 50 дан зиёд иш ўринлари яратилди. 

Янги нодавлат таълим даргоҳларининг тантанали очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов раҳбарлигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ҳар икки муассасанинг биринчи синфига борган жажжи ўқувчиларга ўқув қуроллари ва дарсликлардан иборат “Президент совғаси” тақдим этилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий таълим муассасалари кўпаймоқда