Айни вақтда Самарқанд шаҳрида II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми бошланди. Унда дунёнинг етакчи иқтисодчилари, инвесторлари ва халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Форум доирасида ЎзА мухбири Халқаро валюта жамғармаси Яқин Шарқ ва Марказий Осиё Департаменти директори Жиҳод Азур билан суҳбатлашди.  

– Дунё бўйича ўсиб бораётган инфляцияни қандай жиловлаш мумкин?  

– Глобал инфляция 2021 йилдаги 4,7 фоиздан 2022 йилда 8,8 фоизгача кўтарилиши, 2023 йилда эса 6,5 фоизга, 2024 йилга бориб 4,1 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда. Бунга жавобан бутун дунё бўйлаб кўплаб Марказий банклар жумладан, AҚШ Федерал резерв тизими ва Европа Марказий банки асосий ставкаларини сезиларли даражада оширди.  

Халқаро валюта жамғармаси пул-кредит сиёсати нархлар барқарорлигини тиклаш йўлида давом этишини таъкидлади. Фискал сиёсат эса пул-кредит сиёсати билан уйғун етарлича қатъий позицияни сақлаб қолган ҳолда яшаш харажатлари босимини юмшатишга қаратилган бўлиши кераклигини қайд этди.  

Таркибий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва таъминот чекловларини юмшатиш орқали инфляцияга қарши курашиш мумкин. Шу билан бирга кўп томонлама ҳамкорлик, яшил энергияга ўтиш жараёнини тезлаштириш ва глобал савдо, молияда парчаланишнинг олдини олиш зарур.  

– Маълумки, дунёнинг етакчи валюталари тебрана бошлади. Бундай вазиятда Ўзбекистон қандай валюта сиёсатини юритиши керак, деб ўйлайсиз?  

– Ҳеч кимга сир эмас, Россия-Украина урушининг дастлабки кунларида анча юқори бўлган валюта ўзгарувчанлиги сезиларли даражада пасайди. Доллар аксарият валюталарга нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамланди. Бироқ, Ўзбекистонда кўплаб мамлакатларида бўлгани каби кучли пул ўтказмалари оқими сўмнинг қадрсизланиши босимини юмшатишга ёрдам берди.  

Украинадаги урушнинг салбий таъсири жаҳон миқёсида озиқ-овқат нархларини оширди. Қолаверса, Ўзбекистонга россиялик муҳожирлар сонининг кўпайишига олиб келди. Натижада, 2022 йилда озиқ-овқат ва уй-жой нархлари кўтарилди, бу эса инфляциянинг февралдаги 9,7 фоиздан сентябрда 12,2 фоизгача ошишига олиб келди.  

Бунга жавобан Марказий банк Украинадаги урушнинг дастлабки кунларида пул ставкасини қатъий равишда 300 базавий пунктга оширди. Кейинчалик инфляция кутилмалари мўътадиллашгани сабабли, ставкаларни икки марта 100 базавий пунктга пасайтирди. Энг муҳими, реал фоиз ставкаси ижобийлигича қолди. Яъни 4-5 фоиз атрофида. 

Шуни ҳам айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляцияни босқичма-босқич пасайтириш ва пул-кредит сиёсатини 2024 йил охиригача 5 фоизлик инфляция даражасига эришишни мақсад қилган.  

Қайд этиш керак, Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида катта иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, валюта курси унификация қилиниб, савдо ва валюта операциялари либераллаштирилди, солиқ тизими тубдан қайта кўриб чиқилди. Марказий банк тўғрисида янги қонун қабул қилиниб, инфляцияни пасайтириш чоралари кўриляпти. Мамлакатингизда амалга оширилаётган бу ислоҳотларни тўғри деб ҳисоблаймиз.  

Қолаверса, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва бошқа давлат активларини сотиш, даромадларни бошқариш, фискал рисклар, инвестициялар ва қарзларни бошқариш бўйича замонавий ёндашувларни жорий етиш учун фискал базани такомиллаштириш, капитал бозорларини ривожлантириш, қоғозбозликни камайтириш, хусусий сектор ўсиши борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этиш керак.  

Ўзбекистонда нархлар ва савдони либераллаштиришга қаратилган ислоҳотларнинг биринчи мажмуаси аллақачон амалга оширилган. Бироқ, ислоҳотларнинг иккинчи тўплами анча мураккаб ва амалга ошириш қийинроқ кечмоқда. Муҳими, мутасадди идоралар бу ислоҳотларга тўғри тайёргарлик кўриши ва изчиллигини таъминлаши зарур.  

Мамлакатда нархларни либераллаштириш, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва инфляцияни таргетлашни амалга ошириш борасидаги ишларни давом эттириш зарурлигини қайд этиш лозим.  

– Ўзбекистон стратегик йўналишда ўртача даромадни юқори даражага ошириш учун қандай ислоҳотларни амалга ошириши керак, деб ҳисоблайсиз?  

– Дарҳақиқат, ҳукуматнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси асосий мақсади камбағалликни икки бараварга қисқартириш ва 2030 йилга бориб, даромади киши бошига 4000 доллардан юқори бўлган ўртача даромадли мамлакатга айланишдан иборат.  

Ушбу мақсадларга эришиш учун Халқаро валюта жамғармаси иқтисодий ўсишни оширишга қаратилган таркибий ислоҳотларни жадаллаштириш керак. Бу ислоҳотларда давлатнинг иқтисодиётдаги улушини камайтириш ва  хусусий секторни ривожлантириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва бошқа давлат активларини сотиш керак.  

Шу билан бирга, даромадларни бошқариш, фискал рисклар, инвестициялар ва қарзларни бошқаришда замонавий ёндашувларни татбиқ этиш учун фискал базани такомиллаштириш лозим. Шунингдек, капитал бозорларини ривожлантириш, молиявий воситачиликни кучайтириш, қоғозбозликни камайтириш ва бошқарувни кучайтириш зарур.  

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳозирги вазиятда Ўзбекистон қандай валюта сиёсатини юритиши керак? – Халқаро эксперт билан суҳбат