Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев иштирок этди.

Таъкидланганидек, бино қурилишида унинг замонавий шаҳарсозлик меъёрларига мос келиши, фуқаролар, айниқса, жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун энг қулай шароитлар яратилишига алоҳида эътибор қаратилди. Марказда электрон навбат тизими, маълумот киоски, ўз-ўзига электрон хизматлар олиш бурчаги, болалар майдончаси ва мини кутубхона мавжуд. Шунингдек, ташриф буюрувчиларнинг мустақил тарзда давлат хизматларидан фойдаланишнинг турли имкониятлари тўғрисида хабардорлигини ошириш мақсадида ахборот стендлари ва плакатлар ўрнатилган.

Таъкидлаш жоиз, кўплаб давлат хизматларидан экстратерриториал асосда, яъни яшаш ва рўйхатга қўйилган манзилидан қатъий назар фойдаланиш мумкин. Бу ерда кунига 200 нафаргача аҳолига 160 га яқин давлат хизматини кўрсатиш имконияти мавжуд.

Марказ аҳолининг барча қатламларига, жумладан, ёш болали аёллар, турли гуруҳдаги ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар ва кексаларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган. 125 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган туманда уларнинг 2,5 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, 7,5 фоизини кексалар ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси, туман ФҲДЁ бўлимининг бир бинода жойлашиши аҳолига янада қўлайлик яратади.

Хизматлардан фойдаланишни яхшилаш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” Қўшма лойиҳаси пилот ҳудудлардаги, хусусан, Хўжайли туманидаги Давлат хизматлари марказини ҳам замонавий IT ва коммуникация ускуналари, фуқаролар учун қулай кутиш зонаси билан таъминлашда кўмаклашмоқда. Шунингдек, пандуслар, тутқичлар, ногиронлар аравачалари ва имконияти чекланганлар учун бошқа зарур шарт-шароитлар билан жиҳозламоқда.

[gallery-5042]

Бундан ташқари, Қўшма лойиҳа доирасида давлат хизматларини олишда қулайлик яратиш учун Брайл алифбосидан кенг фойдаланиш, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга ўқитиш мақсадида операторлар учун тренинглар ташкил этиш ва давлат хизматлари порталида алоҳида эҳтиёжли шахслар учун махсус ёрлиқ (илова) ишлаб чиқиш жорий этилмоқда. Кенг аҳоли учун компьютер саводхонлигини ошириш, АКТ ва ягона давлат хизматлари порталидан фойдаланишга ўргатувчи курслар ташкил этилади.

Марказда кўнгиллиларни Агентлик ва Давлат хизматлари марказлари фаолиятига аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари – ногиронлиги бўлган шахслар, қариялар ва ёш болали аёлларга давлат хизматларини кўрсатишга кўмаклашишга жалб этишга қаратилган дастур амалга оширилмоқда.

Тадбир иштирокчилари давлат хизматлари марказининг янги биносида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хўжайли давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди