Олий Мажлис Сенатида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг март ойида оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш юзасидан қабул қилинган Президент фармони ва қарорларида белгиланган вазифалар ижросининг бориши муҳокама қилинди.

Комиссия раиси, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Айниқса, хотин-қизларнинг манфаатини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва институционал негизини мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда ҳукуматга киритилди. Улардан учтаси қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Мазкур қарорлар билан ушбу йўналишдаги ишларни тартибга солувчи тўрт низом, битта "Йўл харитаси" ва битта прогноз кўрсаткич тасдиқланди.

Республика комиссияси томонидан маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш тартиби ишлаб чиқилди. Ушбу жараёнда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ҳамда уларнинг қуйи тузилмаларининг вазифалари ишлаб чиқилди. Республика комиссияси аъзолари ҳудудларга бириктирилди ҳамда жойларда мазкур тартиб асосида ишлар ташкил этилди.

Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан алоҳида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

[gallery-8053]

Мажлис доирасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамованинг “2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифалар ижросининг бориши юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Мажлисда қўмита томонидан ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастури шу кунга қадар қабул қилинмагани танқид қилинди. Раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича ўқувлар ҳали бошланмаган. Хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш ишлари суст бораётгани, шу билан бирга, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил қилиш ишларига етарли эътибор қаратилмаётгани айтилди.

Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли чораларни белгилаш зарурлиги қайд этилди. Аёл тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун халқаро молия институтларининг молиявий ресурсларини жалб қилиш ишлари суст олиб борилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Муҳокамалардан келиб чиққан ҳолда, йил якунига қадар Давлат бошқаруви академиясида 100 нафар истиқболли хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш мақсадида ўқитилиши ҳамда уларнинг миллий кадрлар захирасига киритилишини ташкил этиш зарур. Жорий йилнинг сентябрига қадар ҳар бир туманда камида биттадан хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини ташкил этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Комиссиянинг ҳудудларга бириктирилган аъзоларига ҳар ойда Президент фармони ва қарорларида белгиланган вазифалар ҳамда комиссия мажлисларида берилган топшириқлар ижросининг боришини, унинг сифатини манзилли таҳлил қилиб бориш, Республика даражасида ҳал этиладиган муаммоларни тегишли вазирлик ва идора билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриб бориш ҳамда натижалари бўйича Республика комиссиясига ахборот киритиб бориш топширилди.

Республика ва ҳудудий комиссия аъзолари, вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда навбатдаги мажлисда ушбу топшириқлар ижросининг бориши юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳудуд раҳбарлари ва комиссия аъзоларининг ахборотлари эшитилиши белгиланди.

Норгул АБДУРАИМОВА, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларнинг манфаатини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асослари яратилмоқда