Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Навоий вилояти туризм салоҳиятини хорижий давлатларда кенг тарғиб этиш мақсадида дунёнинг кўзга кўринган нашрларининг 14 нафар вакиллари иштирокида инфо-тур ташкил этилди.

Улар “Al Jazeera”, “Deccan Herald”, “Anadolu Agency”, “Al Mustakillah TV”, “EuroNews”, “Architectural Digest”, “TRT World”, “Viajes Comigo”, “TVS”, “Citizen Femme”, “Pakistan Observer”, “Asian Geographic”, “Bokra” каби телевидение, журнал, газета ва сайтларда фаолият олиб боради. Жорий йилнинг 29 март куни Президентимиз раҳбарлигида туризм салоҳиятини ривожлантириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида хорижий сайёҳларнинг юртимизга ташрифини янада ошириш юзасидан вазифалар белгилаб берилган эди.  

Маълумотларга кўра, Навоий вилоятига 2017 йилга қадар 16,5 минг нафар хорижий ва 614 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилган бўлса, 2017-2022 йилларда хорижий сайёҳлар ташрифи 8,5 баробарга, маҳаллий сайёҳлар ташрифи эса 11,6 баробарга ошган ҳолда жами 141,5 минг нафар хорижий ва 7,1 миллион нафар маҳаллий сайёҳлар келиб кетган. Шунингдек, вилоятда 2017 йилга қадар тур йўналишлар сони 5 тани ташкил қилган бўлса, 2017-2022 йилларда 40 та тур йўналиш ташкил этилди.  

2022 йилда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Зарафшон-Қорақум коридорида жойлашган “Работи Малик”, “Сардоба”, “Мир Саид Баҳром”, “Қосим Шайх”, “Мавлоно Ориф Деггароний” маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритиш учун барча илмий ҳужжатлар Ўрта Осиё халқаро тадқиқотлар институти томонидан ишлаб чиқилиб, ЮНЕСКОга кўриб чиқиш учун киритилди.  

Бугунги кунда вилоятда 25 та туркомпаниялар 69 та замонавий транспорт воситалари орқали хизмат кўрсатмоқда. Жорий йилда 8 та экотуризм, 7 та зиёрат туризми ва 5 та агротуризм йўналишида янги маршрутлар ишлаб чиқилди.

Навоий вилояти Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ўртасида жойлашганлиги ҳисобига, қарийб 350 километр масофани қамраб олган Навоий “туризм ҳалқаси” ташкил қилинди. Туризм ҳалқаси вилоятнинг Хатирчи, Нурота, Навбаҳор, Кармана, Қизилтепа туманларини қамраб олган. Бунда хорижий ва маҳаллий сайёҳларни вилоят ҳудудида 2-3 кун олиб қолишга мўлжалланган 15 та туристик йўналишлар ишлаб чиқилди. Ундаги объектлар сони 60 тани ташкил қилмоқда. Икки кунлик инфо тур давомида хорижий ОАВ вакиллари Кармана туманидаги Қосим Шайх, Мир Саид Баҳром, Мавлоно Ориф Деггароний туризм объектлари, Нурота туманидаги “Чашма” мажмуасига, шунингдек, Айдаркўл дам олиш масканига ташриф буюрди.  

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий журналистлар Навоийда