Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзлигини сақлаб қолиш ва улар билан доимий мулоқотни кенгайтиришга қаратилган.

“Ватандош” тушунчаси сифатида – келиб чиқиши Ўзбекистон ҳудудидан бўлган ёҳуд этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган, Ўзбекистон Республикаси билан маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётган шахслар ва уларнинг авлодлари тушунилмоқда.

Ҳужжат билан ватандошларга қўшимча ҳуқуқ ва имтиёзлар берадиган “Ватандош” гувоҳномаси ҳамда “Ватандош” картаси жорий этилмоқда.

“Ватандош” гувоҳномаси – юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган хориждаги ватандошларга берилади ҳамда “Ватандош картаси”ни олиш учун асос бўлади. “Ватандош” картаси – 5 йилгача муддатга ID-карта шаклида расмийлаштирилади.

Гувоҳнома ва карта Ўзбекистонда акция (улуш) сотиб олган, хорижий ёки қўшма корхона ташкил қилган, юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, халқаро имижи янада юксалишига ҳисса қўшган ватандошларга берилади.

Бунда, ушбу гувоҳнома ва картага эга бўлган ватандошларга қуйидаги ҳуқуқ ва имтиёзлар берилади:

– Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;

– Ўзбекистон ҳудудида ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатсиз меҳнат фаолиятини олиб боришда Ўзбекистон ҳудудида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;

– кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулк миқдорлари татбиқ этилмайди;

– ўзи ва оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;

– оила аъзоларига давлат божисиз кўп марталик виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон ҳудудидан чиқмасдан узайтириш;

– оила аъзоларини вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда давлат божидан озод қилиш.

“Ватандош” гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарор идоралараро коллегиал орган – Комиссия томонидан қабул қилинади.

Мазкур қарор билан белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар мамлакатимиз тараққиётига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётган ватандошларимизни рағбатлантириш бўйича тизимли ишларнинг мантиқий давомидир.

Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қарордан келиб чиқадиган қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга бир қатор ҳуқуқ ва имтиёзлар берилмоқда