Қонун лойиҳасига шарҳ

Маълумки, бугунги кунда ўн минглаб, юз минглаб ватандошларимиз турли хорижий мамлакатларда истиқомат қилиб, ўқиш ёки иш фаолияти билан машғул. Мамлакатимизда барча соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар баробарида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга устувор аҳамият қаратилмоқда.  

Эндиликда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган нормалар билан бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилади. Мазкур қонун лойиҳаси ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Тилаволдиев қуйидагиларни қайд этди:

— Мамлакатимизда хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, уларнинг юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини рағбатлантириш, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2018 йилда “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсати концепцияси” қабул қилинди. 2021 йилда “Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилди. Президентимизнинг 2024 йил 20 ноябрдаги тегишли қарори билан юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларни муносиб рағбатлантириш мақсадида “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” карталари жорий қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, унда хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирларни давом эттириш мақсади кўзда тутилган. Лойиҳа билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига “Ватандош” картаси эгалари ва уларнинг оила аъзолари учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида кўрсатиладиган айрим давлат хизматлари учун давлат божидан озод этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жумладан, “Ватандош” картаси эгалари турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда, уларнинг оила аъзолари амалдаги виза муддатини кўп марталик қилиб узайтирганда, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда ва рўйхатга олинган муддатини узайтирганда давлат божидан озод этилиши назарда тутилмоқда.  

Қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга Ўзбекистон ҳудудида профессионал, шу жумладан, тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишлари учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий шароитларни яратишга хизмат қилади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватандош” картаси эгалари айрим хизматларда давлат божидан озод этилмоқда