Хоразм қовуни: илм-фан ютуқлари билан юқори қўшилган қийматли маҳсулотга айланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети олимлари ва талабалари Хоразмнинг машҳур қовун навларини чуқур қайта ишлаш, улар асосида экспортбоп ва рақобатбардош янги турдаги маҳсулотлар яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.
Лойиҳа доирасида қовундан табиий шарбатлар, мармелад, музқаймоқ, табиий қиём, қуритилган маҳсулотлар тайёрлаш, шунингдек, маҳсулотларнинг сақланиш муддатини узайтиришга хизмат қилувчи биополимер қопламалар яратиш устида изланишлар олиб борилмоқда. Олимлар қовун уруғидан олинадиган мойнинг таркиби ва унинг фойдали хусусиятларини ҳам илмий асосда ўрганаяпти.
[gallery-30617]
Ушбу илмий ишланмалар қовун хомашёсидан самарали ва чиқиндисиз фойдаланиш, маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспортбоп янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини яратиш ҳамда агросаноат соҳасида инновацион ечимларни кенг жорий этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА