“Эътироф” лойиҳасининг бу галги қаҳрамони — Бекзод Қодиров Инно технопарк бош мутахассиси бўлиб ишлайди. У ёш бўлишига қарамасдан, бугунга қадар бешдан ортиқ ихтироларни бунёд этиб, ўндан зиёд мавжуд технологияларни ривожлантириш устида иш олиб борган.
Яъни ўт ўчирувчилар ишини осонлаштирувчи ва ёнғин жойига тезкор бориб, биринчи оловнинг олдини олиш, одамларга ёрдам бериш учун мўлжалланган, масофадан бошқарилувчи дрон, қуёш панеллари, баланд бино ойналарини инсон ёрдамисиз тозаловчи робот қурилма ва ҳамёнбоп электомобиль ишлаб чиқариш стратегияси кабилар шулар жумласидандир.
Бекзод ҳар бир лойиҳа устида ишлар экан, бу ишга у креативлик билан ёндашади ва биринчи галда инсонларга, Ватанига фойдаси тегиши лозим бўлган жиҳатларини ўйлайди: унинг лойиҳалари катта-катта корхоналарда, автомобиль йўлларида, экология ифлосланишининг олдини олиш ва инсонлар хавфсизлиги йўлида хизмат қилади.
Эзгулик ва мамлакат ривожи учун ишлаб чиқилаётан бу каби лойиҳалар эса нафақат Ўзбекистонда, балки дунё миқёсида эътироф этилишига арзийди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wlfCsuaRqFw" title="“Homiy topilsa, choʻntakbop elektromobil boʻladi”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев (видео), ЎзА