АҚШнинг янги бож амалиёти билан боғлиқ ҳозирги ҳатти-ҳаракати ўта худбинлик белгиси, буюк давлатга хос бўлмаган ҳолат, деди ХХРнинг БМТдаги доимий вакили Чен Сюй “РИА Новости” мухбири билан суҳбатда.

– Агар АҚШ ўз муаммосини ҳал қилиш, яъни савдо камомади ўрнини тўлдириш истагида бўлса, жиддий ва самимий позиция эгаллаши лозим, – деган мулозим. – Бошқача айтганда, шамоллаган киши бошқалар даволанишини кутмаслиги керак. Бу маъқул ёндашув эмас, балки иқтисодий босимнинг бир кўриниши. “Итоат қилишинг керак, музокара учун олдимга кел, имкон бўлса, бўйсун” тарзида фикрлаш глобал бизнесда ёрдам бермайди.

Маълумки, АҚШ бошлаган “тариф ўйини” натижасида Оқ уй томонидан Хитой товарларига қўшимча 125 фоизлик бож белгиланди. Хитой ҳам Америка маҳсулотларига тўловни шу даражага етказди. Бундан ташқари сунъий гиёҳванд моддаларга қарши етарли даражада курашмаганликда айбланиб, Хитойга яна 20 фоизлик қўшимча тариф ҳам жорий қилинган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг БМТдаги элчиси: АҚШнинг бож сиёсати – худбинлик