Хитой автомобиллари Европа бозорини эгалламоқда
Париж автосалонида Хитойнинг рекорд даража кўп – 20 бренди европалик гигантларни жиддий ташвишга солмоқда.
Ортиб бораётган савдо тўсиғига қарамай, BYD, “Chery”, “Aito”, “Avatr” каби Чин компаниялари электрон ҳамда гибрид моделлари орқали Европа бозорига шиддат билан кириб бормоқда.
АҚШ бозори ёпиқлиги ва мамлакатда талаб пасайгани сабабли, Хитой ишлаб чиқарувчилари асосий эътиборни кўҳна қитъага қаратиб, иккинчи чоракнинг ўзида Европа бозоридаги улушини 10,7 фоизга етказди. Шу тариқа ўтган аср 70-йилларидан бери шу бозорни таъминлаган япон рақобатчилари ҳам ортда қолдирилди.
Энди европалик автомобиль ишлаб чиқарувчилар ўз майдонида инвестор ва харидорларни сақлаб қолиш учун янги моделлар тақдим этишга мажбур бўлмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА